Биржа коррупция ўчоғига айланиб қолмаяпти (ми?)

A A A
Биржа коррупция ўчоғига айланиб қолмаяпти (ми?)

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржасида электрон аукцион савдоларини ташкил этиш орқали давлат ва корпоратив харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун бир қатор чоралар кўрилди ҳамда харидларни тартибга солиш мақсадида бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3237-сонли қарори қабул қилинган бўлиб ушбу қарорда ҳам нарх-навони манипуляция қилиш, товарларнинг сифати, тавсифи ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш ва электрон савдода тузилган битимлар бўйича товарларни етказиб бермаслик ҳолатлари кўплаб мавжудлиги баён этилган ва бундай ҳолатларни олиш мақсадида бир қатор вазирлик ва ташкилотларга амалга оишириладиган ишлар белгилаб берилган.

Шу билан бир қаторда, қарорда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида уларнинг тендер савдоларини ташкил этиш бўйича талабларни бузганлиги ҳамда ўтказилган давлат ва корпоратив харидларининг мақсадга мувофиқлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган шахсий жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Лекин бугунги кунда биз ўтказилаётган  харидларни ҳалол ва қонуний ўтказилмоқда деб айта оламизми. Ўйлайманки йўқ. Гапнинг исботи сифатида давлат ва корпоратив харидлар амалга ошириладиган uzex.uz сайтидан олинган айрим лотларни мисол келтирамиз ва ундан ўзингиз хулоса чиқаришингиз мумкин.

https://dxarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/6933045/ ҳаволасидаги  РШТЁИМ Андижон филиали томонидан жойлаштирилган 6933045-сонли лотда 7 800 000.0 (етти миллион саккиз юз минг) сўмлик “Бухгалтерия китоблари тайёрлаб бериш хизмати М-44, 292-шакл, 308-шакл, касса хакикий харажатлар китоби, шахсий варака” буюртма жойлаштирилган. Бу буюртмада нима хато деб айтишингиз мумкин. Бу ерда бизнингча бухгалтерия китоблари неча нусхада тайёрлаб берилиши, улар неча саҳифадан иборат бўлиши, муқоваси қаттиқ ёки юмшоқ бўлиши, уларнинг форматлари кўрсатилиши керак эди. Ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган ҳар қандай етказиб берувчи бундай мавҳум буюртмага даъвогар бўлмайди. Бу ерда албатта ким даъвогар бўлади, албатта бу ишларни ўша ташкилотда олдин қилиб юрган ташкилотнинг ўзгинаси.

 Ёки яна бир мисол https://dxarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/6932913/ ҳаволаси орқали “Театр” журнали таҳририяти томонидан жойлаштирилган 6932913-сонли лотга қўйилган талабларига назар ташласак. Унга кўра “Театр журнали №4-2019 йилдаги ,ички сахифа 115гр-м2,4+4,мелованная мукова 200гр-м2,4+4мелованная +ламинация. Некачественный товар не принимается.”, яъни   журналнинг ички саҳифалари ва муқоваси қандай қоғоз кўринишида бўлиши кўрсатиб ўтилган ва энг асосийси журнал неча саҳифадан иборат бўлиши кўрсатиб ўтилмаган.

Унданам қизиқ яна бир лотга назар ташласак. Dxarid.uzex.uz сайтида Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан https://dxarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/6925336/ ҳавола орқали жойлаштирилган 6925336-сонли лотга назар ташласангиз лотда икки номдаги, яъни “Полиграфические услуги по выпуску учебников для студентов медицинских ВУЗов: 1. “Anatomiya“ А.Ахмедов ва бошкалар I том (узбек тилида) 2. “Anatomiya“ А.Ахмедов ва бошкалар II том (узбек тилида)” китобларни чоп этиш кўрсатиб ўтилган. Лекин бу лотда ушбу китоблар неча саҳифадан иборат эканлиги, китобларнинг сони нечтадан иборат эканлиги умуман кўрсатилмаган, китобларнинг ҳажми қанақа бўлиши, уларнинг муқоваси қаттиқми ёки юмшоқми деган саолларга жавоб ололмаймиз. Бу танловда иштирок этишни хохлаган талабгор фолчиликдан хабари бўлиши керакми шунда.

Юқоридаги лотларда ким ғолиб, яна ўша “таниш” ғолиб албатта.

Биз қисқа бир мақолада шундай лотларнинг бор йўғи учтасинигина келтириб ўтдик агар бир ҳафсала қилиб dxarid.uzex.uz ёки exarid.uzex.uz сайтларига кириб кўрсангиз бундай ҳолатларнинг мингларча эканлигига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Шу мақолани тайёрлаётган бир пайтда Тошкент молия институтида ҳам худди шундай бир ҳолат бўлганлиги, бўлиб ўтган танлов кулгили ва ноқонуний асосларга кўра бекор қилинганлигини айтиб беришди ва уни бир алоҳида мавзу сифатида ёритишга қарор қилдик.

Гапнинг индаллосини айтсак биржадаги ўйинларни тартибга солиш керак назаримда. Акс ҳолда давлат пули тежалиши ўрнига талон–тарож қилиниши тайин.

Умид қиламизки кечаги талотўплардан кейин мутасадди ташкилотлар бу ҳолатга ҳам эътибор қаратишади. Нарх наволар оширилиб турган бир пайтда биржа орқали хўжасизларча сарфланаётган маблағларни тежаш, уларни тартибга солиш йўлига ўтишса ҳарна “оила” бюджетига ёрдам бўлар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.