Бир ой ичида учинчиси! Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган яна бир ер ости туннели Қора-Сувда топилди

Бир ой ичида учинчиси! Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган яна бир ер ости туннели Қора-Сувда топилди

Туннел узунлиги 170 метр, чуқурлиги 13 метрни ташкил қилади. Улар уни уй эгаси қирғизистонлик бўлиб чиққан турар-жой биноларидан бирида топишган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, у шериги билан бир вақтда бир-бирига қараб туннел қазишган.

“Туннел Қирғизистондан қўшни давлатга истеъмол товарлари ва хорижий валютани ноқонуний олиб ўтиш мақсадида қазилган”, — дейилади давлат қўмитаси хабарида.

Бу Қора-Сув ҳудудида топилган учинчи (!) туннелдир. Илгари улар Қора-Сув шаҳри ва қўшни Телман қишлоғидан топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!