Бир эркак 1920 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Бир эркак 1920 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

АҚШнинг Пуэбло шаҳрида яшовчи Дейв Махалик 34 йил ичида 303 литр қон топширди. Бу ҳақда Unilad

сайти хабар берди. 

Қария онасининг дўстига қон қуйиш керак бўлганда биринчи марта қон топширган. Шундан кейин у мунтазам равишда қон топшира бошлаган: у ҳар икки ҳафта уйидан 160 км олисдаги шифохонага ўз қонини хайрия қилгани боради.

34 йил ичида Махалик 1920 кишининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабабчи бўлган. У 640-марта қон топширганида унга фахрий донор нишони берилган.

Эркакнинг таъкидлашича, қон топшириш у учун одатга айланган ва буни кекса ёшдалигига қарамай давом эттирмоқда. Қариянинг айтишича, 70-80 ёшда ҳам қон донори бўлиш мумкин.

Махаликнинг таъкидлашича, қон топшириб, одамлар ҳаётини бундай тарзда сақлаб қолиш хайрия билан шуғулланишга имконияти йўқлар учун яхши амалдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!