Бинямин Нетаняҳу Эрон халқига мурожаат эълон қилди

Бинямин Нетаняҳу Эрон халқига мурожаат эълон қилди

"Бир гуруҳ теократлар сизнинг умидларингизни барбод қилишига йўл қўйманг. Сиз бундан яхшироғига лойиқсиз", — дея таъкидлади Исроил бош вазири.

«Эрон режими ҳар лаҳзада сиз, олийжаноб форс халқини тубсизликка яқинлаштирмоқда. Эрон халқи билиши керак: Исроил сиз томонда», деган у.

Нетаняҳу оддий эронликларни мамлакатдаги ҳукмрон режимга қарама-қарши қўйиб, Эрон раҳбарияти уларни кундан-кунга" жарлик томон" яқинлаштираётганини айтди.

"Агар улар сизга ғамхўрлик қилсалар, Яқин Шарқдаги беҳуда урушларга миллионлаб доллар сарфлашни тўхтатадилар. Эрон кўпчилик ўйлагандан анча тезроқ озод бўлади. Кейин эса икки қадимги халқ – яҳудийлар ва форслар тинч-тотув яшайди", — деди Нетаняҳу ўз мурожаатида.

У аввалроқ Ливан халқига ҳам шундай мурожаат билан чиққанди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!