Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance 2020 ва 2021 йиллардаги даромадлари билан мижозлар маблағларини бирлаштирган бўлиши ва АҚШ молиявий қоидаларини бузган бўлиши мумкин, деб хабар берди Reuters бу масаладан хабардор одамларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, гап миллиардлаб доллар атрофида бўлган ва деярли ҳар куни мижозларнинг пуллари Силвергате банкидаги ҳисобварақлардаги биржа даромадлари билан аралашиб кетган. Reuters маълумотларни текшира олмади, аммо Binance 2021-йил 10-февралда корпоратив ҳисобдан 20 миллион долларни мижозлар пулини олган ҳисобдан 15 миллион долларга аралаштиргани ҳақида банк қайдини топди. Reuters таъкидлашича, Binance мижозларининг пуллари йўқолган ёки ўғирланганига оид ҳеч қандай далил топилмаган.
Binance мижозлар депозитлари ва компания маблағларини аралаштиришни рад этади. Биржа вакили Бред Жаффнинг айтишича, ҳисоблар фақат криптовалюта харидларини осонлаштириш учун ишлатилган. "Ҳеч қачон аралашиш бўлмаган, чунки бу 100% корпоратив фондлар", деди Жаффе. Унинг сўзларига кўра, харидорлар ҳисоб рақамига пул жўнатганда, улар фақат долларга боғланган махсус тайёрланган BUSD крипто-токенини сотиб олишган. Жаффенинг таъкидлашича, бу жараён "Амазонда маҳсулот сотиб олишга ўхшайди". Шу билан бирга, собиқ регуляторлар Бинанcенинг тушунтириши биржанинг олдинги баёнотлари билан рад этилганлигини айтишди. Reuters маълумотларига кўра, 2020-2021 йилларда Бинанcе мижозларга уларнинг доллар ўтказмалари BUSD савдо ҳисобларига "кредит" қилинадиган "депозитлар" эканлигини ва у эрдан мижозлар уларни долларда олиб қўйишлари мумкинлигини маълум қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.