Билл Гейтс келгуси авлод кун тартибига қўйиши керак бўлган масалаларни санаб ўтди.
1950 йилларда туғилган Microsoft асосчиси ўсиб келаётганда энг катта қўрқуви ядро уруши таҳдиди бўлганини таъкидлади.
Бу масала ҳали ҳам ҳал қилинмаган бўлса-да, миллиардер хайриячи ўз фарзандлари тенгдошлари эътибор қаратиши лозим бўлган яна бир нечта муаммоларни кўрсатиб ўтди.
Ўтган ҳафта Компьютер тарихи музейи вакили Патрик Коллисон билан суҳбатда Гейтс шундай деди: "Ядро уруши, жуда хавфли биотерроризм ҳодисаси, сунъий интеллектни тўғри йўналтира олмаслик ёки жамиятни қутбланишдан асрай олмаслик. Ҳа, ёш авлод мана шу тўрт нарсадан жуда хавотирда бўлиши керак"
69 ёшли Гейтс кейинчалик иқлим ўзгаришини ҳам ҳал қилиш керак бўлган масалалар рўйхатига қўшиб қўйди.
168 миллиард долларлик бойликка эга бўлган бу шахс, 2020 йиллар ва ундан кейинги даврдаги ҳаёт ҳақидаги асосий хабарлар янада ижобийроқ кўринишда эканлигини таъкидлади.
"Одамларнинг биз дуч келаётган муаммолар, жумладан сунъий интеллектни шакллантириш ва қутбланиш ҳақида ташвишланаётгани яхши. Бундан ташқари, охирги пандемиядан кейин юзага келган бўлиниш туфайли, ҳозир пандемияга аввалгига қараганда камроқ тайёрмиз.
"Ҳаммамиз яхшироқ бўлишини истайдиган ва хавотирланадиган нарсалар ғалати, лекин кимдир 1955 йилда аёллар, гейлар, юрак касаллиги ёки саратондан азият чекаётганлар учун [яхшироқ] эди деб ўйласа, бу чиндан ҳам ақлсизликдир.
"Асосий хабар шуки, одамлар узоқроқ умр кўрмоқда, кўпроқ билим олмоқда ва саводхонлик даражаси ошмоқда."
Microsoft компаниясининг собиқ бош директори ва ҳозирда Гейтс жамғармаси деб номланувчи Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасининг ҳаммуассиси бу масалалар кун тартибига кўтарилгани сайин, ҳаракатларни таъминлаш мақсадида уларга ҳаддан ташқари урғу берилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.