Коронавирусга даво бўлувчи муқаррар вакцина учун маблағ ажратишга тайёр бўлган Microsoft асосчиси Билль Гейтс жорий йилнинг куз фаслида бу инфекция билан боғлиқ вазият ёз фаслидагидан ёмон бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда Fox Business агентлиги маълум қилди.
«Куз ёздан кўра оғирроқ кечади», деди у.
Гейтснинг сўзларига кўра, касалланиш кўрсаткичлари ҳозирданоқ ўсиб бормоқда, совуқ кунлар бошланиши билан одамлар вақтларини ёпиқ хоналарда ўтказишади, бу ҳолат касалланиш сони ортишига олиб келади.
Бундан ташқари, Microsoft асосчиси вакцина пайдо бўлгунига қадар одамларда вирусга қарши кураш олиб боришнинг ягона йўл борлигини ва бу йўл ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилиш эканлигини таъкидлади.
«Афсуски, бу борада бизда жиддий чарчоқ тўпланди, жуда кўп салбий ҳолатлар мавжуд. АҚШда ниқоб тақиш режимига амал қилишнинг ўзи етарли даражада муаммоли ҳолат», қўшимча қилди у.
Бир муддат олдин, Билль Гейтс коронавирус пандемияси камида 2022 йилга қадар давом этиши ҳақида таъкидлаган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.