Бензема "Реал"ни тарк этиши мумкин, чунки...

Бензема "Реал"ни тарк этиши мумкин, чунки...

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин.

«Релево» нашрининг хабарига кўра, 35 ёшли футболчига Саудия Арабистонининг топ-клубларидан бири 100 миллион евролик шартнома таклиф қилган. Француз футболчиси бу таклифни кўриб чиқмоқда. Бенземанинг мадридликлар билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади. «Реал Мадрид» ҳужумчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2009 йилдан бери «қаймоқранглилар» сафида ўйнаб келмоқда. Бензема жорий мавсумда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Карим «Реал» билан Чемпионлар лигасининг ярим финалига ҳам етиб борганди аммо «қаймоқранглилар» «Манчестер Сити»га имкониятни бой бериб қўйди. Чемпионлар лигасида франциялик футболчи ўнта ўйинда тўртта гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!