Трампнинг собиқ бош маслаҳатчиси Стивен Бэннон тадбиркор Илон Маскни АҚШдан зудлик билан депортация қилишга чақириб, унинг мамлакатда бўлишининг қонунийлигини шубҳа остига олди.
"Унинг иммиграция мақоми расман қайта кўриб чиқилиши керак, чунки мен унинг ноқонуний муҳожир эканлигига қатъий ишонаман ва дарҳол мамлакатдан депортация қилиниши керак" - деди Бэннон The New York Times газетасига берган интервьюсида.
Нашрнинг таъкидлашича, Бэннон ҳамон АҚШ президенти Дональд Трампнинг нуфузли иттифоқчиси. У давлатлар раҳбарига Маск билан боғлиқ иккита ишни кўриб чиқишни тавсия қилди: тадбиркорнинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишини текшириш ва унинг Пентагондан Хитой ҳақидаги махфий маълумотларни олишга уринишларини.
Бундан ташқари, Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ҳам Вашингтонни Tesla ва SpaceX асосчиси билан тузилган барча шартномаларни бекор қилишга чақирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.