Бекободда каналда оқиб кетаётган бир ёшли чақалоқ қутқариб қолинди

Бекободда каналда оқиб кетаётган бир ёшли чақалоқ қутқариб қолинди

Қутқариб қолинган чақалоқ Бекобод туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг Боғ кўчасидаги уйда яшаши маълум бўлди. 

Жорий йил 18 июнь куни соат 11:10ларда Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчиси сержант Жасур Умирзоқов сув ҳавзаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирларини олиб бораётган бўлган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, у Бекобод тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хосёз” каналида вояга етмаган бола оқиб кетаётганлигини кўриб қолган. Дарҳол ўзини сувга ташлаб, гўдакни сувдан олиб чиққан ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ота-онасига топширган. 

Воқеа жойига чақиртирилган “Тез ёрдам” шифокорлари эса болани шифохонага олиб кетишди.              
Қутқариб қолинган гўдак Бекобод туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг Боғ кўчасидаги уйда яшовчи, 2019 йил 12 январда туғилган шахс эканлиги маълум бўлди. 

Қайд этилишича, ҳозир боланинг соғлиғи яхши ҳолатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!