Бекобод ва Навоийда тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бекобод ва Навоийда тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.I.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси собиқ ҳисобчиси М.Х. ва бошқалар автомобилларга газ сотувидан тушган жами 977,7 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.-F.” МЧЖнинг омборхона масъул шахслари ўзларига ишониб топширилган 5 518 хил турдаги дори воситаларини сотиб юбориб, жами 515,1 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!