9 ноябрь куни BBC бош директори Тим Дэйви АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўтган йилги нутқи манипуляцияси туфайли истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, қарор бутунлай ўзиники.
"Мен 20 йилдан кейин BBCни тарк этишга қарор қилганимни сизга маълум қилмоқчи эдим. Бу бутунлай ўзимнинг қарорим ва мен Раис ва Бошқарувга доимий ва бир овоздан қўллаб-қувватлаганликлари учун чуқур миннатдорчилик билдираман", деди Дэйви BBC веб-сайтида чоп этилган мактубида.
Собиқ бош директор компания яхши ишлаётганини, бироқ у бир қанча хатоларга йўл қўйганини, бунинг учун унинг раҳбари сифатида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлади.
Корпорация Трамп нутқининг нотўғри таҳрирланган қисмини эфирга узатганликда ва Ғазо секторидаги вазиятни ёритмаганликда айбланган. Ўтган йили BBCнинг Panorama дастури Трампнинг сўзларини таҳрир қилиб, улар Капитолийга бостириб киришга ва Конгресс биносини тортиб олишга чақиришаётганини кўрсатди. Аслида, Америка раҳбари ўз позициясини тинч йўл билан ифодалаш зарурлиги ҳақида гапирди.
Аввалроқ, 30 сентябрь куни Bloomberg нашри YouTube Дональд Трампнинг аккаунти тўхтатилганидан кейин унга 24,5 миллион доллар товон тўлаши ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.