“Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди

“Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди

Европа Лигаси 1/4 финали жавоб баҳсида “Байер” Лондонда “Вест Ҳэм” (1:1) билан тўқнаш келиб, 89-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Германия клуби уйдаги ғалаба (2:0) эвазига кейинги босқичга йўл олди.

Шу тариқа Леверкузен клубининг мағлубиятсиз серияси 44 ўйинга етди ва Алонсо шогирдлари топ-10 лигада “Ювентус” ўрнатган тарихий рекордни янгилади. Италия клубида бу кўрсаткич 43 ўйиндан иборат эди.

“Байер” бу мавсумда бирор марта ютқазмади. Жамоа Бундеслигада чемпион бўлди, Европа Лигасида ярим финалга йўл олди ва Германия Кубоги финалида «Кайзерслаутерн» билан ўйнайди.

Финал учрашуви 25 май куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!