Байден ва унинг рафиқаси 2023 йилда қанча даромад қилгани очиқланди

Байден ва унинг рафиқаси 2023 йилда қанча даромад қилгани очиқланди

АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден 2023 йилда 620 минг доллар ишлаб топди. Бу ҳақда солиқ декларациясига таяниб, Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Жуфтлик ушбу суммадан 23,7% ставкада 146,6 минг доллар миқдорида федерал даромад солиғини тўлаган. Жо Байден ва унинг рафиқаси уларнинг уйи жойлашган Делавер штатида ҳам тахминан 30,9 минг доллар солиқ тўлаган. Шунингдек, Жилл Байден ўтган йили Виржиния штатида ҳам 3500 доллар солиқ тўлаган.

Ўтган йили Байденлар 17 хил хайрия ташкилотига 20 минг доллар хайрия қилган. Шундан 5 минг доллар марҳум ўғли номи билан аталган Бо Байден жамғармасига тушган.

2022 йилда оиланинг йиллик даромади 579,5 минг долларни ташкил этди. “Bloomberg”нинг ёзишича, 2023 йилда даромаднинг ошиши Шимолий Виржиния жамоат коллежи профессори Жилл Байденнинг маошининг ошиши билан боғлиқ. Шунингдек, ижтимоий суғурта тўловларининг ошиши туфайли даромад ҳам ошган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский 2023 йил учун мулк, даромад ва харажатлар тўғрисидаги декларацияни эълон қилганди. Декларацияга кўра, Зеленский ва унинг оиласининг даромади 2023 йилда 12 миллион 423 минг гривнани (тахминан 317 минг АҚШ доллари) ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!