Байден: Ғазода кўплаб бегуноҳ одамлар очликдан ўлмоқда ва бу тугаши керак

Байден: Ғазода кўплаб бегуноҳ одамлар очликдан ўлмоқда ва бу тугаши керак

АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг Ғазога ҳужумлари жуда шафқатсиз эканини айтди: «Ғазода кўплаб бегуноҳ одамлар очликдан ўлмоқда ва бунга чек қўйилиши керак».

АҚШ президенти Байден охирги дақиқада дастурга қўшилган жонли эфирда Оқ уйда камералар қаршисига чиқди.

Махсус ваколатли прокурорнинг ҳисоботини шарҳлар экан, Байден Ғазодаги сўнгги вазиятга тўхталди. У АҚШ маъмуриятининг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирди.

Байден, 7-октабр ҳужумларидан сўнг Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларига қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилди: «Менимча, Ғазодаги ҳарбий жавоб жуда шафқатсиз бўлди».

Жо Байден минтақа давлатлари билан Ғазога кўпроқ гуманитар ёрдам жўнатиш масаласини бир неча бор муҳокама қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни бунга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

Байден ўз нутқида Мексика ва Миср президентларини аралаштириб юборди.

«Мексика президенти Сиси дастлаб инсонпарварлик ёрдами ўтиш учун эшикларни очмоқчи эмас эди, мен уни ишонтирдим. Мен Бибини (Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху - АА) уларни Исроил томонида очишга ҳам ишонтирдим. Гуманитар ёрдамнинг Ғазога етиб боришини таъминлаш учун кўп ҳаракат қилдим. Ғазода очликдан ўлаётган бегуноҳ одамлар кўп, қурбонлар кўп, одамлар қийин аҳволда. Буни тўхтатиш керак.«

Исроил ва ҲАМАС ўртасида маҳбус алмашиш бўйича эҳтимолий келишув ҳақида Байден шундай деди: »Мен ҳам ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви устида қаттиқ ишлаяпман. Ғазо секторида барқарор сулҳга эришиш учун ҳаракат қиляпман».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!