Байден АҚШ бюджети тақчиллигини камайтиришга қарор қилди

Байден АҚШ бюджети тақчиллигини камайтиришга қарор қилди

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, АҚШ ҳукумати мамлакат бюджети тақчиллигини рекорд даражадаги 1,5 триллион долларга қисқартиришга қарор қилган. Бу ҳақда Америка етакчиси ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Байденнинг таъкидлашича, ўзидан олдинги Доналд Трамп даврида камомад ҳар йили кенгайиб борган. "Бу йил маъмурият камомадни 1,5 триллион долларга қисқартириш йўлида турибмиз - бу рекорд бир йиллик энг катта қисқариш" - деди у.

Америка раҳбари бюджет тақчиллигини камайтириш инфляция босимини юмшатишнинг асосий усулларидан бири эканлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!