Бахтиёр Саидов Туркиянинг янги Ташқи ишлар вазиринт Ўзбекистонга таклиф қилди

Бахтиёр Саидов Туркиянинг янги Ташқи ишлар вазиринт Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг янги тайинланган Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Саидов туркиялик мавқедошини Ўзбекистонга таклиф қилди.

“Қадрли биродарим Ҳакан Фидан жанобларини Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан телефон орқали табриклаб, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган улкан кун тартибига алоҳида тўхталиб ўтдик ва Ўзбекистон Туркия алоқаларни янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрлигимизни қайд этдик”, дея ёзиб қолдирди Саидов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!