Бахт гормони: серотонин нима ва у қайси маҳсулотларда кўп учрайди?

Бахт гормони: серотонин нима ва у қайси маҳсулотларда кўп учрайди?

Серотонин - нерв тизимининг нейромедиаторларидан бири ва организмда кўплаб жараёнларда иштирок этади.

У бир томондан “гормон”, яна бошқа томондан нейромедиатор (нерв тизимида ишлаб чиқариладиган ва нерв ҳужайралари орасида ахборот алмашинувида иштирок этадиган органик тўқима)деб аталади.

Қандай вазифа бажаради?

Серотонин мўтадиллаштирувчи хусусиятга эга. Кўп ишлаб чиқарилганда, у стрессни камайтиради. Марказий нерв тизимида ишлаб чиқариладиган серотонин хулқ-атворга (кайфият, қабул қилиш, хотира ва стрессга муносабат билдириш) таъсир кўрсатади. Шунингдек, тана ҳарорати, уйқуга ҳам ижобий таъсир қилади. Қолаверса, модда қон кетишини тўхтатади ва яраларнинг тезроқ битишига ёрдам беради.

Серотонин, масалан, овқатдан заҳарланишда ҳимоя реакцияларига ёрдам беради. Ичакларга заҳарли моддалар тушганда серотонин синтези кўпаяди ва диарея кузатилади. Бу заҳарли моддаларни организмдан тезроқ чиқариб ташлашга ҳисса қўшади.

Нега серотонин “бахт гормони” деб аталади?

Бош мияда медиатор сифатида серотонин турли салбий сигналларни тўхтатиб туради, натижада одамда ўзига ишонч ортади, диққатни бир жойга жамлай олади, салбий ҳиссиётларни жиддий қабул қилмайди. Серотонин организмда етарли бўлганда, кайфият барқарор ва ижобий бўлади. Агар аксинча бўлса, ушбу модданинг етишмовчилиги тушкун кайфиятга олиб келади.

Модда қаерда пайдо бўлади?

Ичак инсон организмидаги энг катта эндокрин орган ҳисобланади. Айнан ичакда 95% серотонин ишлаб чиқарилади.

Марказий нерв тизимида серотонин бош мия нейронлари орқали ишлаб чиқарилади

Тушкунлик, уйқу сифатининг бузилиши, (сурункали уйқуга тўймаслик), гормонал бузилиш, жисмоний фаолиятнинг камайиши, сурункали мия ишемияси, триптофан етишмовчилиги, ёруғлик танқислиги серотонин ишлаб чиқарилишини секинлаштиради.

Қайси маҳсулотларда кўп учрайди?

-олма

-арпа

-лавлаги

-дуккакли ўсимликлар

-цитрус мевалар

-қўзиқорин

-пиёз

-саримсоқ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!