Сурияда собиқ президент Башар ал-Ассадга тегишли нодир суперкарлардан иборат коллекция Дамашқда ўтказилган ким ошди савдосида намойиш этилди. Аукционга янги президент Аҳмад Аш-Шара мезбонлик қилди. Тадбирдан тушган маблағлар Сурия тараққиёт жамғармасига йўналтирилиши белгиланган.
Кимошди савдонинг биринчи босқичида машҳур брендларнинг учта суперкари тақдим этилди. Уларнинг энг қимматбахо автомобили — Ferrari F50 бўлиб, унинг қиймати 3–4 миллион долларга баҳоланган. Мазкур модель Формула-1 технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, атиги 349 дона мавжуд.
Шунингдек, аукционда Mercedes SL65 AMG Black Series ҳам сотувга қўйилди. Дунёда атиги 300 дона ишлаб чиқарилган мазкур автомобиль 670 от кучига эга двигател билан жиҳозланган ва бозордаги қиймати 500 минг долларни ташкил этади.
Суперкарлардан яна бири — Audi R8 бўлиб, 525 от кучига эга 5,2 литрли V10 двигатели билан тақдим этилди. Бу автомобиль ҳам коллекциянинг диққатга сазовор намунасига айланди.
Мазкур аукцион Сурияда ўтказилган энг йирик автомобиль савдоларидан бири сифатида тарихда қолди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.