"Барселона" келаси ҳафта икки янги футболчи билан шартнома имзолайди

"Барселона" келаси ҳафта икки янги футболчи билан шартнома имзолайди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта келаси ҳафта жамоага икки футболчи - ҳимоячи Андрес Кристенсен ва ярим ҳимоячи Франк Кессиэ келишини маълум қилди.

"Биз чоршанба куни Кессиэни, пайшанба куни эса Кристенсенни таништирамиз", - дея Лапортадан иқтибос келтирган журналист-инсайдер Фабрицио Романо.

Иккала футболчи ҳам шу ёзда эркин агентга айланишди, Кристенсен “Челси”ни, Кессиэ эса “Милан”ни тарк этди.

Ярим ҳимоячи "Милан" сафида 223 ўйин ўтказиб, 37 гол урган ва 16 голга ассистентлик қилган. Ўтган мавсумда Франк клуб билан Италия чемпионига айланди.

Кристенсен 2012 йилдан буён “Челси”да ҳаракат қилар эди. Жамоа таркибида у Англия кубоги, Англия лига кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги, шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!