"Барселона" АПЛдан ўйинчи харид қилишга яқин турибди

"Барселона" АПЛдан ўйинчи харид қилишга яқин турибди

"Барселона" "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш билан шартнома имзолашга яқин турибди, дея хабар беради журналист Вероника Брунати.

Аввалроқ, 25 ёшли португалиялик Каталония клубининг асосий мақсади эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Невешнинг "Вулверхэмптон" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Португалия терма жамоаси футболчисини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ярим ҳимоячи 2017 йилнинг ёзида 17,9 миллион евро эвазига "Порту"дан инглиз клубига ўтган эди. Невеш жорий мавсумда “бўрилар” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!