Бангладешдаги намойишчиларнинг ўлими юзасидан терговни БМТ олиб боради
Бангладешда ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчиларининг ўлими БМТ бошчилигида текширилади.
Бу ҳақда республика муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад Юнуснинг идораси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан телефон орқали мулоқотидан сўнг маълум қилган.
Суҳбат чоғида Олий комиссар Юнусга унинг идорасидан экспертлар гуруҳи тез орада намойишчилар ўлими юзасидан текширув ўтказиш учун Бангладешга бориши ҳақида маълум қилди.
Муваққат ҳукумат раҳбари инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш унинг маъмуриятининг асосий вазифаси бўлишини, ҳар бир фуқарони ҳимоя қилиш устувор вазифа бўлишини айтди.
Қайд этилишича, Юнус ҳам мамлакатни тиклашда ёрдам сўраб Тюркга мурожаат қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).