Баҳодир Жалолов Россияда ўтаётган мусобақада хитойлик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Баҳодир Жалолов Россияда ўтаётган мусобақада хитойлик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси 19 июнь куни ўз иштирокини ўтказди. 11 нафар боксчи рақибларига қарши рингга кўтарилди.

+92 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Баҳодир Жалолов Хитой вакили Ремула Абудурихитига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

19 июнь кунги жанглар натижалари билан танишинг:

-48 кг вазн тоифасида Саидахон Раҳмонов россиялик Лиа Патлайга имкониятни бой берди;

-50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова ҳиндистонлик Анамикага мағлуб бўлди;

-54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова ҳиндистонлик Сонияни мағлубиятга учратди;

-60 кг вазнда Рашида Тагирова беларуслик Алла Ивашкевичга очколар эвазига мағлуб бўлди;

-66 кг вазн вакили Ҳадичабону Абдуллаева Ҳиндистон вакили Манжу Бамборияга имкониятни бой берди;

-75 кг вазнда Азиза Зокирова беларуслик Алина Веберни мағлубиятга учратди;

+81 кг вазн тоифасида Диёрахон Абдуманнобова ҳиндистонлик Нупурга имкониятни бой берди;

-60 кг вазн тоифасида Дилшод Абдумуродов озарбайжонлик Мақсуд Ҳасметовни мағлуб этди;

+71 кг вазнда Havasбек Асадуллаев афғонистонлик Фаразаҳмат Amiriни мағлубиятга учратди;

-92 кг вазнда рингга кўтарилган Мадиёр Саидраҳимов, ўз баҳсида қирғизистонлик Бакит Токтосунни мағлубиятга учратди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!