Бирлашган Араб Амирликларида ёғингарчиликни кўпайтиришга қаратилган National Rain Enhancement Programme деб аталувчи дастурнинг янги босқичи бошланди.
Gulf News нашрининг хабар беришича, мазкур дастур 2015 йилдан бери амалга ошириб келинмоқда, унинг асосий мақсади қурғоқчиликка қарши ёрдам бера оладиган халқаро олимлар ва тадқиқотчиларни жалб этишдир. БАА Метеорология ва сейсмология миллий маркази тадқиқотлар учун 5,5 миллион дирҳам (1,5 миллион АҚШ доллари) ажратди. Мазкур грант уч йилга тақсимланади.
Марказ директори Абдуллоҳ ал-Мандуснинг айтишича, янги ташаббус табиий ёғингарчиликларни тадқиқ қилиш ва уларни янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлади.
Ўтган йилларда БАА ҳукумати асосий эътиборни булутни “экиш” – булутга турли реагентлар жўнатиш орқали ундаги микрофизик жараёнларни ўзгартириш ва ёғингарчилик миқдорини ошириш технологиясига қаратди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.