Манба: БАА вакиллари Россияга Украина билан асирлар алмашиш масаласида ёрдам таклиф қилди.
БАА вакиллари Россияга Украина билан асирлар алмашиш масаласида ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таяниб хабар бермоқда.
“Бирлашган Араб Амирликларининг юқори мартабали вакиллари Украинадаги вазият туфайли, Россия томонига асирликка тушган шахсларни алмаштириш борасида кўмак таклиф қилган. БАА воситачилигида берилган таклифлар Украина томони билан ҳарбий асирлар рўйхатини тузишда инобатга олинади”, - дейилади хабарда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькованинг хабар беришича, унга украин асирларнининг оналаридан кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларда оналар фарзандларини қайтармасликни илтимос қилишган, чунки ватанда улар қатағонга учраши ёки яна фронтга жўнатилиши мумкин.
Аввалроқ, Олий Радага жазодан озод қилиш ва ҳарбий асирлар алмаштирилган тақдирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилган эди.
Россия 24 февралдан буён Украинани денацификациялаш ва демилитаризациялаш мақсадида маҳсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Ундан кўзланган мақсад Владимир Путин таъкидлаганидек, “саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцид ва ҳақоратга учраган одамларни ҳимоя қилиш”.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия армияси март ойи сўнгида биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажарган, яъни Украинанинг ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада камайтирган. Унда Донбассни озод этиш асосий мақсад этиб белгалинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.