Азиз Абдуҳакимов Япониянинг олий даражадаги ордени билан мукофотланди

Азиз Абдуҳакимов Япониянинг олий даражадаги ордени билан мукофотланди

2022 йилнинг 9 ноябрь куни Токиодаги Император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга “Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени"ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, орденни Япония императори Нарухито Бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди.

Азиз Абдуҳакимовнинг “Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени" билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди.

Бу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва "Чиқаётган Қуёш Ордени"нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!