Ишлаб чиқарилган мамлакати номаълум товарларга нисбатан қўшимча бож жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг 27 ноябрь куни қабул қилинган, 1097-сон қонуни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Божхона кодексида сўз боради.
Унга кўра, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.
Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қуйидаги миқдорларда қўшимча божхона божи ундирилади:
божхона божининг адвалор ставкаси тури 10 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 5 фоиз;
божхона божининг адвалор ставкаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 10 фоиз;
божхона божининг адвалор ставкаси 20 фоиздан 30 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 15 фоиз;
божхона божининг адвалор ставкаси 30 фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга нисбатан – 20 фоиз.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кунда эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.