Аёл хиёнаткор, эр ажрашмоқчи. Бола кимга қолади?

Аёл хиёнаткор, эр ажрашмоқчи. Бола кимга қолади?

— Келиним хиёнат қилганлиги сабабли ўғлим ажрашмоқчи. Ўртада бола бор. Хиёнаткор аёлга боласининг тарбиясини ўғлим ишонмаяпти. Бундай ҳолатда бола отада қоладими? (А.Д, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани)

— Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади.

Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, боланинг тақдири суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!