Аввал такси, энди эса ҳайдовчисиз бошқариладиган комбайн синовдан ўтди

Аввал такси, энди эса ҳайдовчисиз бошқариладиган комбайн синовдан ўтди

Россиянинг “Ростельмаш” заводида ҳайдовчисиз комбайн яратиш устида иш олиб борилмоқда. Комбайн лаборатория синовидан муваффақиятли ўтди.

Аммо бундан кўпчилик комбайнчилар хурсанд эмас. Бироқ завод вакиллари улар ишсиз қолмаслигини айтишмоқда. Негаки, ҳар қандай ҳолатда ҳам электрон комбайннинг ишлашини кимдир кузатиб туриши керак. Энди уч-тўрт киши комбайннинг ишлашини кузатиб боради.

Завод вакили бундай комбайнни робот 10 сантиметр аниқликда бошқара олишини билдирди. Робот ўрим жараёнини, бункер тўлганини электрон тарзда бошқаради. Робот комбайнни пайкалдан-пайкалга кўчиради, юргизади, ўчиради. Бузилса, тўхтади. Бу ҳақда диспетчер-операторга хабар беради.

Т.МУРОД тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!