Автомобиль сотиб олишда энди енгиллик бор, бироқ...

A A A
Автомобиль сотиб олишда энди енгиллик бор, бироқ...

Кўчаларимиз енгил автомобилларга тўлиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу бир томондан фаровонлик белгиси бўлиши билан бирга айрим ноқулайликларни келтириб чиқараётгани ҳам рост.

Автомобиль нарх-навоси, уни сотиб олиш билан боғлиқ тўловлар ва унинг ёнилғисига оид муаммолар ҳам йўқ эмас. Аммо шунга қарамай автомобилларга бўлган эҳтиёж доим мавжуд. Ахир автомбиллар узоғимизни яқин, юкимизни енгил қилувчи муҳим восита.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомбиллар нархи қимматлиги ҳақида кўп баҳслар бўлган. Лекин гап бугун бу ҳақида эмас...

Автомобиль сотиб олишдаги турли тўлов ва йиғимлар ҳам дард устига чипқондек одамларни қийнаб келаётган эди. Бу борада жорий йилда бирмунча енгиллик яратилиб, амалиётга жорий этилди. Бу қандай енгиллик?

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, янги йилгача автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим ундирилар эди.

Яъни шундай воситалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда автомобиль ҳолатидан, нархидан келиб чиқиб, уч фоизлик йиғим ундирилар эди.

Эндиликда қонунчиликка киритилган ўзгаришга кўра, 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олиб, уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда ана шу йиғим ундирилмайди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бу янгилик ва енгиллик амалиётда айрим муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Янгиликни эшитиб “энди автомобиль сотиб олаётганда бир сўм ҳам тўламас эканмиз”, деб ўйлаётган кишилар ҳам учраб турибди.

- Фуқаролар автомобиль сотиб олиб, уни ўз номига расмийлаштирганида давлат божи, нотариал хизмат ҳақидан ташқари автомобилнинг ҳолатидан келиб чиқиб ҳам давлатга йиғим тўлар эди, - дейди Ўзбекистон Нотариал палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Баҳодир Зоитов. – Буларнинг ҳаммасини бирлаштирганда эса катта маблағ келиб чиқар эди. Мисол учун, янги “Каптива” сотиб олган шахс уни ўз номига расмийлаштираётганда давлат божи ва бошқа тўловлардан ташқари камида 6-7 миллион сўм қўшимча харажат қилар эди. Эндиликда фақат мана шу йиғим бекор қилинди. Қолган тўловлар эса тўланиши керак. “Каптива” мисолида фикримизни давом эттирадиган бўлса, бундай автомобилни номига расмийлаштираётган фуқаро 2 миллион 800 минг атрофида тўлов тўлайди. Бунда автомашинанинг ишлаб чикарилган йили ҳисобга олинади, албатта.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, йиғимнинг бекор қилингани ҳам катта қулайлик бўлди. Чунки кўпчилик фуқаролар автомобиль сотиб олишга олиб, уни расмийлаштиришга келганда тўловлар кўплиги учун бундан ўзини олиб қочишга уринар, автомобилини ишончнома орқали бошқариб юраверар эди.

2021 йил давомида мутлақо бегона бўлган, яъни қариндош бўлмаган 200 мингга яқин фуқаро ишончнома расмийлаштириш орқали автомобиль бошқарган.

Айримлар автомобилнинг рули ўзимда, ким ҳам уни мендан тортиб олади, деб ўйлагандир, балки? Бироқ, ишончнома орқали олинган мулкка нисбатан ўша ҳайдовчининг ҳеч қандай мулкий ҳуқуқи бўлмас эди. Чунки мулк эгаси истаган вақтда ишончномани бекор қилиб, мулкни қайтариб олишга ёки бошқа шахсга сотиб юборишга ҳақли. Мана шундай ҳолатлар, афсуски, учраб турар эди.

Шу кунларда давлат божларини такомиллаштириш, соддалаштириш устида иш олиб борилмоқда. Яъни давлат божига оид қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда. Автомобиль сотиб олиш жараёнида тўланадиган давлат божини камайтириш бўйича ҳам таклифлар билдирилган. Агар бу амалга ошса, фуқароларимизнинг сотиб олган автомбилларини ўз номига расмийлаштиришдаги барча мураккабликлар барҳам топади.

Норгул Абдураимова, ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Эрон энди аввалгидек эмас — Исроил бош вазири

Биз Али Хоминаийни йўқ қилдик. Унинг ўғли Мужтабо Хоминаий эса қўғирчоқ.

Эрон АҚШнинг “Abraham Linkoln” авиаташувчисини ишдан чиқарди

Бу ҳақда “Ҳатам ал-Анбиё” қўмондонлиги вакили Иброҳим Зулфағарий маълум қилди.

Ироқ осмонида АҚШнинг ёнилғи қуювчи самолёти қулаб тушди

Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди

Бу рухсат бир ой, 12 апрелгача амал қилади.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Тошкентда йўл ўтказгич девори ўпирилиб тушди

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал пайдо бўлди

Инсталляция “Титаник” фильмидаги машҳур саҳнага ўхшатиб ишланган бўлиб, олтин рангга бўялган.

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондаги клиникада қўлга олинди

Маълум қилинишича, ҳодиса Бокуда жойлашган Bİ ES VİP эстетик клиникасида содир бўлган.

Эрондаги мактабга берилган зарба учун АҚШ масъул — The New York Times

Айтилишича, бу ҳужумга нишон координаталарининг эскиргани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Исроилда ракета зарбасидан ҳалок бўлган асли ўзбекистонлик эркакнинг шахси очиқланди

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: Бош прокуратура баёноти

Бекободда мактаб ўқувчиси пичоқланди ва вафот этди. Бош прокуратура ҳодиса бўйича баёнот берди.

CNN хабар беришича, Россия Эронга Украинага қарши урушда такомиллаштирилган дрон тактикаси билан ёрдам бермоқда

Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 62 ёшли эркак 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан. У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган.

Туркияда 46 ёшли самарқандлик аёл ўлдирилган. 4 киши қўлга олинган

Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.

Сурхондарёда 6 ёшли қиз Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди

Шу йўлнинг 106-километрида жойлашган 27-мактаб олдида ҳам ўқувчилар хавфсизлиги учун баланд пиёдалар ўтиш жойи барпо этилмоқда