Австралия жанубида 65 мингта момақалдироқ осмонни ёритиб юборди

Австралия жанубида 65 мингта момақалдироқ осмонни ёритиб юборди

Жанубий Австралияда кучли бўрон туфайли 10 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди. Метеорология бюроси маълумотларига кўра, 24 соат ичида 65 мингта момақалдироқ қайд этилган, дея хабар берди ABC News.

Аделаида жанубидаги Ноарлунгда 4 мм дан 25 мм гача ёмғир ёғган. Ярим соат ичида аэропорт ҳудудига 20 мм гача ёмғир тушган.

Ёмғир сешанба куни кечқурун ва чоршанба куни эрталаб ёғган. Давлат фавқулодда хизматига эрталаб соат 03:30 дан 04:30 гача ҳар уч дақиқада қўнғироқ келиб тушган, дея хабар беради «Xinhua».

Синоптикларнинг хабар беришича, жума куни эрталабгача ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.

Давлат фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, ҳозирча жиддий вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!