Австралия ҳукумати Эроннинг Канберрадаги элчисини мамлакатдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қадам Сидней ва Мелбурн шаҳарларида содир этилган аксилсемит ҳужумларга жавоб сифатида баҳоланмоқда.
«Австралия ҳудудида хорижий давлат томонидан уюштирилган, жамият бирдамлигини заифлаштириш ва ижтимоий низоларни кучайтиришга қаратилган хавфли тажовуз», дея баҳолади мамлакат бош вазири Энтони Албанезе.
Расмий маълумотларга кўра, Австралия ўзининг Теҳрондаги элчихонаси фаолиятини тўхтатган ва дипломатларни хавфсиз учинчи давлатга кўчирган. Шу билан бирга, Албанезе ҳукумати Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпусини террорчи ташкилот сифатида тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
2023 йил октябр ойида Исроил ва Ғазо ўртасида уруш бошланганидан бери Австралияда яҳудийларга қарши ҳужумлар кескин кўпайган. Хусусан, уйлар, мактаблар ва синагогаларда зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Июл ойида Мелбурндаги бир синагога ёқиб юборилган, полиция эса гумонланувчига нисбатан жиноят ишини қўзғатган.
Австралия ва Эрон муносабатлари сўнгги йилларда таранглашиб бораётган эди. Ғазо ва Исроил ўртасидаги можаролар бутун дунёда бўлгани каби Австралияда ҳам ижтимоий зиддият ва норозиликларни кучайтирмоқда. Яҳудий жамоаси эса ҳукуматдан хавфсизлик чораларини янада кучайтиришни талаб қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.