Асраб олинган болаларга ота-онаси кимлигини айтмаслик гуноҳми?

A A A
Асраб олинган  болаларга ота-онаси кимлигини айтмаслик гуноҳми?

Одамларда бу дунёда бахтга эришиши учун, бахтнинг тўлиқ бўлиши учун албатта ота-она бўлиши керак деган тушунча бор. Бироқ, биз етимлар бу нарсаларни нисбий деб тушунамиз. Бу дунё ва охиратда тўлиқ бахтли бўлиш учун Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Унинг розилигига эришишга муваффақ қиладиган солиҳ амалларни бажариш керак. Мен буни кейинроқ тушундим. Лекин болалигимда, ҳатто яқин-яқинларгача ҳам мен учун тўкис бахт ҳақиқий ота-онам бағрида ўсиб-улғайиш эди...

Мен асранди бола бўлиб ўсганман. Буни ёшлигимдан билганим боисми, менга жуда оғир бўлган. Билмаганим яхши эди, бироқ, билардим ва изтироб чекардим, афсус. Атрофимдагилар ҳам билишарди. Хафа қилиб қўймайлик, дебми ё бошқа сабаб биланми, ҳарқалай, ўзларини билмаганга олишарди. Мен ҳам ўзимни билмаганга олардим, аммо қийналардим, куярдим, юрагим ёнарди. Ўзи дунёда бирон бир етим бормикан, юраги куймаган, бу шиддатли оловдан омонда бўлган?..

Етим ўсган боланинг оҳ и, нигоҳи бир сўровга қадалган ва бир савол атрофида айланган бўлади: Менинг ота-онам ким? , Нега мен бировларнинг қўлидаман? , Нега бундай? Нега айнан мен? ... Албатта, буларнинг ҳаммаси тақдирда шундай битилгани, ҳатто пайғамбарлар, авлиёю даҳолар ҳам етим ўсганлигини кейинчалик, улғайиб, атроф-жамиятни ўрганганимдан сўнг билдим. Қалбим хотиржамлик чашмасини топгандек бўлди. Қиёмат борлигининг яхши бир тарафи шу эканки, бу дунёда сир бўлиб қолган нарсалар очилар экан. Ҳақиқий дийдор ўшанда бўлади, ота-онасини кўра олмаганлар қиёматда кўришади, иншоаллоҳ. Туғилганимдан бир неча кун ўтиб, онам раҳматли туғуруқхонанинг ўзида вафот этган экан. Отамиз эса тушкунликка тушибми ёки бошқа сабаблари ҳам бормикан, хуллас, мени туғруқхонадан олиб чиқмаган эканлар. Бир ойча туғруқхонада ҳар кимнинг сути билан озиқланиб яшаган эканман. Сўнг яхши одамлар боқиб олишди. Кейин билсам, отамиз икки катта акамизни мактаб-интернатга берган эканлар. Опачам ва энди икки ёшга тўлган кичик акамни раҳматли онамизнинг ота-оналари ўзларига олишган экан. Онамизнинг ўлими билан катта бир оила парчаланиб кетган экан. Кейинроқ эса отамиз бошқа турмуш қилган эканлар. Албатта, онасиз қолган болаларнинг додини, оҳ-ноласини ким ҳам эшитар эди? Тўғри, отамизнинг уйланишга тўлиқ ҳақлари бўлган. Мен отамни садоқат, вафо ва меҳрдан юз ўгирди, деб айблай олмайман. Бунга ҳаққим ҳам йўқ. Ўзлари нимани тўғри деб билган бўлсалар, шуни қилганлар. Ҳар ким қилганига яраша ўзи жавоб беради. Ёшлигимда ёлғиз қолсам, йиғлаб олардим. Кейинроқ, ёшим ўндан ошгач, йиғи ҳам қолмади, йиғлаш нималигини унутиб ҳам юбордим. Кўз ёшсиз, ич-ичимдан йиғлайдиган, ҳасрат чекадиган бўлдим. Ғам-қайғуларимни ўзгаларга кўрсатмасликка ҳаракат қилардим. Аммо ҳар доим, ҳамма вақт ота-онамни қўмсар, соғинар, улар билан дийдор кўришишни истар эдим. Бу илинж мени бир дақиқа бўлсин, тарк этмаган. Уларни топсам, учрашиш насиб қилса, нима дейишим кераклигини ўзимча пухта ўйлаб, гап-сўзларни ич-ичимдан тайёрлар, кунига тайёрланган сўзларни ичимда такрорлардим. Вақт эса шафқатсиз тарзда тез ўтар, мен ҳануз ҳижрон ўтида ёнар эдим. Яхши одамлар қўлида ўсиб-улғайдим, ўқидим. Уйлантириб қўйишди. Уйли-жойли, бола-чақали ҳам бўлдим. Бироқ чидаб бўлмайдиган, шиддатли олов каби куйдираётган, етиб бўлмайдиган армоним қалбимни асир этган эди. Мен ҳам ўз ота-онамни кўраманми? Улар ким? Нега бундай бўлган? Мендек ғариб, қалби ўксиклар ҳам мендек азоб чекадиларми? Йиллаб кутган орзуим кутилмаганда ушалди. Ўтган йили ёз фаслининг сўнгги ойларида кичкина акам мени топди, телефон орқали суҳбатлашдим, танишдим. Сўнг кўришдим Отамиз ва бошқа қариндошларимиз бошқа шаҳарда, қўшни давлатда яшашар экан. Виза ва бошқа масалалар бўлиб, беш-олти ой ўтгач, ниҳоят, улар билан кўришдим, шукр Бироқ, ёшлигимдан улар учун атаб қўйган, бир умр орзиқиб, энтикиб кутган ана шу қувончли дамларимда айтишим керак бўлган сўзларни уларга айта олмадим

... Мени асраб олган ота-онам бундан хабар топиб, бироз қалблари ранжиди, йиғладилар ҳам. Уларга отам ва жигарларимни топган бўлсам ҳам, ҳеч қачон ўзимни боқиб, камолга етказган ота-онамдан воз кечмаслигимни, улар олдида қарздорлигимнини қайта-қайта таъкидладим. Бироқ ўртада ғашлик қолди. Энди орзуим ушалиб, аслиятимни билиб, яқинларимни топганимда армонга йўлиқаманми? Нега бола асраб олганлар, асранди фарзандининг ўтмишини йўқотишга уринадилар? Асранди бола ҳақиқий ота-онаси, кимлиги ҳақида билишга ҳақли эмасми? Бу саволларга жавоб топишга қийналаман...

Интернет саҳифамга келган ушбу мактубни ўқиб, анча пайт мулоҳаза қилдим. Дарҳақиқат бизнинг тамойилда асранди боладан аслияти сир тутилади. Кўп ҳолларда бола асраб олинганини билса-да, ҳақиқий ота-онаси кимлигини билишга ҳақли саналмайди. Мабодо улғайиб, ўз ихтиёри ва хоҳиши билан ота-онасини излашга тушса, кўрнамакликда айбланади: Ҳа, туққан она эмас, боққан она бўлади! Шунча боқиб катта қилганимизга раҳмат демай, қаёқдаги ота-онасини излашга тушибдими?! , Етим қўзи боқсанг оғзи-бурнинг мой бўлар, етим бола боқсанг оғзи-бурнинг қон бўлар, деганлари шу экан-да!.. Афсуски, қарашларимиз янглиш ўйда қотиб қолган асраб олган боланинг ўтмишини йўқотишга уринамиз. Болага инсон эмас, шахсий мулк сифатида қараш жамиятимиздаги хунук иллатлардан.

Манбаларда келтирилишича, бир йилда ўн мингга яқин болани оналари туғруқхоналарда ташлаб кетар экан. Шу жумладан, болалар шифохоналарида ота-оналари ташлаб кетган қирқ мингга яқин чақалоқлар бор экан. Болаларни асраб олиш жараёнида ушбу болаларнинг энг муҳим ва азиз нарсасини ўзи ҳақида билиш ҳуқуқи тортиб олинган. Бу ерда бола асраб олиш сири назарда тутиляпти, яъни бунга кўра, боланинг ҳақиқий маълумотлари сир сақланади. Ҳақиқий исм-шарифлари, туғилган жойлари, таваллуд топган кунлари ва қандай туғилганларини билмайдиган ҳамда ўзларининг ҳақиқий ота-оналари, ака-укалари ва опа-сингилларини билмайдиган асранди болалар улғайиб, вояга етиб қолди. Катталар ўзларининг ихтиёрларига кўра қарор чиқариб қўйган болалар. Кимдир ташлаб кетган, кимдир эса жойлаб қўйган, кимдир эса бошпана берган. Бироқ, бу болалар учун қилинган хайрли ишлар уларнинг ҳақиқий ота-оналарининг исмларини яшириш учун сабаб бўла оладими, ахир?

Бола асраб олиш нима дегани?

Амрулло Аҳмедов, ҳуқуқшунос: Бу асраб олувчи ва асраб олинган ўртасида ота-она ва фарзандларга хос бўлган ҳуқуқий муносабатларнинг ўрнатилиши. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Ҳақиқий ота-онасини билишга ҳақли эмасми?

Жамиятимизда аксар одамларнинг фикрига кўра, ўзларининг биологик (ҳақиқий) ота-оналарини излаётган болалар ношукр ҳисобланади. Кўпчилик олдиндан уни тарбия қилиб олган оилага ёмон муносабатда бўлгани учун ёки унинг яхшиликларини инкор қилиш учун асранди бола ўз қариндошларини изламоқда, деб ўзича хулоса чиқариб қўйган. Бир таниш қизнинг ўлим тўшагида ётган асраб олган онаси ҳақиқий қариндошларини топишга рози бўлган эди. Қўлида ҳақиқий ота-оналари ҳақида маълумот излашга рухсати бўлган мазкур қиз расмий равишда ҳеч бир натижага эриша олмади. Ўзи туғилган туғруқхонада ишлайдиган шифокор ва ҳамшираларнинг ёрдами билан яқинларини топишга муваффақ бўлди. Жамият асраб олинган боланинг тақдирига хўжайин бўлишни истайди, эҳтимол, шундай бўлиши ҳаммага яхши бўлади, деган мулоҳаза бордир бу ерда: асранди болага оилага, оилага болага. Бироқ жамият асранди боладан унутиб юбориш, хотирасидан ўчириб юбориш мумкин бўлмаган нарса ҳақида талаб қилиши адолатсизликдир.

Ҳақиқий ота-оналарини излашга қарши бўлганларнинг фикрича, асраб олиш ҳолати юз берганда оила бу мурувват, бола эса мурувват кўрсатилган тараф. Бироқ, қандайдир бир оила бола асраб олмоқчи бўлганида улар икки сабаб ила бу ишни амалга оширадилар: улар болага ёрдам бериш учун ёки ўзларига ёрдам қилиш учун бола асраб оладилар. Ёлғизлик, фарзандсизликдан, баъзилар қандайдир моддий ёрдам учун ҳам бола асраб олиш учун (баъзи минтақаларда асраб олувчилар учун нафақа берилади ёки кимларгадир уй олиш учун сертификат берилади). Кимларгадир рўзғор учун қўшимча ёрдамчи қўллар керак (бу қишлоқ жойлар учун жуда долзарб). Мен бола асраб олганларнинг болаларини қайта болалар уйига топшириб юборганлар ҳақида ҳеч нарса демаяпман...

Алдаб келинаётган асранди болаларнинг яшашлари нақадар оғир экани ҳақида қандайдир тасаввурга эгамисиз? Бундай бола доим унга ёлғон сўзланаётганини билиб туради.

Воқеа: Туғруқхонадан асраб олинган бир қиз ота-онаси ҳақиқий эмаслиги ҳақида туш кўради, бундай шубҳага боришга ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Бироқ орадан кўп йиллар ўтгач, ҳақиқатдан ҳам у асраб олинган қиз экани маълум бўлади. Аллоҳ унга ушбу йўл билан ҳақиқатни билдирган. Бу қўшнилар, янги қариндошлар ёки кўчадаги одамлардан эшитгандан кўра қалбига камроқ шикаст етказса керак. Афсуски, аксар ҳолатларда шундай ҳам бўлади, шундан сўнг боланинг дили ранжиб, хафа бўлади, ҳатто асраб олган оила билан алоқаси бузилиши ҳам мумкин.

Хўш, аслида қандай бўлиши керак; Динимизда нима дейилган?

Бола учун шунчалик мураккаб вазиятни инобатга олган ҳамда болани асраб олган ота-она томонидан болага манфаатли бўлади деб ўйлаётган ҳолларда ҳам ёлғон гапиришни таъқиқлаган Ислом дини қанчалик ҳам адолатлидир!

Ислом боланинг отаси исмини ўзгартиришни, унга ўз фамилиясини беришни, уни ўзининг ҳақиқий фарзандига ҳуқуқ жиҳатидан тенг қилишни таъқиқлайди. Ислом дини болани асраб олган ота-онага унинг ҳақиқий ота-онаси тўғрисида маълумот беришларини мажбурий қилиб белгилайди. Болалар ҳуқуқи ҳақидаги конвенцияда бола ўз ота-онасини билиш ҳаққига эга эканлиги таъкидланади. Бошқа ота-она қарамоғига, фарзандлигига олиб, тарбия қилинган бола Ислом фиқҳида асранди бола дейилади. Етимни, ёки қийинчиликда қолган оиланинг боласини олиб, шариат ҳукмига мувофиқ боқиш, тарбиялаш жуда ҳам савоб иш. Лекин Қуръони Каримнинг ( Аҳзоб сураси, 4 5 оятлар) ҳукмига кўра, бировнинг боласини ўз фарзандим дейиш ҳаромдир. Бундай қилган одам гуноҳкор бўлади. Тутинган ўғил фарзанд ўрнига ўтмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: тарбияга олинган фарзандларни асраб олган одамнинг номи билан эмас, ўз ҳақиқий отаси номи билан чақиринглар, деб тўғри йўлга ҳидоят қилади. Мабодо асраб олинган боланинг ҳақиқий отаси ким экани маълум бўлмаса, улар сизга Ислом дини бўйича қардошларингиз ва дўстларингиздир ... (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Тафсири Ҳилол . 2-нашр, 4-жуз).

Сўнгисўз ўрнида

Етим боқиш, меҳрга ташна ўксик кўнгилни шод этиш, албатта, савоб амаллардан. Бироқ бу амалга худбинлик дахл қилмагани маъқул. Сиз бола арсаб олмоқчи бўлсангиз ёхуд асраб олинган фарзандингиз бўлса, уни аслиятидан маҳрум қилишга уринманг. У ҳам инсон. Насл-насаби, ўтмиши, аслида ким эканини, ота-онаси, қариндош-уруғини билишга ҳақли. Сиз гўзал тарбия, меҳр ва одоб беришга ҳаракат қилинг. Ана шунда вақти келиб ўз ота-онасини топганида ҳам сизнинг тафтингиз кўнглининг тўрида бўлади...

Умида АДИЗОВА тайёрлади

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ғалабали (2:1) ўйиндан сўнг Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

Роналду Саудиядан кетса, араблар лига учун янги асосий юлдузни олиб келади

Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.

«Ўзбекистонлик қотил». SofaScore Шомуродовни эътироф этди (фото)

Жаҳонга машҳур SofaScore портали ҳозирда "Башакшеҳир" сафида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни эътироф этди.

Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни нега ишдан олганини тушунтирди

Авваламбор, мен бу қарорни давлатимиз манфаатларини кўзлаб қабул қилдим

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

Саудия Арабистони кўчаларида пайдо бўлган ғалати плакатлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Муҳаммад Салоҳнинг оиласида жудолик юз берди

Миср ОАВларининг хабар беришича, 9 февраль куни эрталаб «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг бобоси вафот этган.

Starlinkнинг ўчирилиши фронтдаги вазиятни ўзгартирди

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Қўшма Кучлар Гуруҳи матбуот хизмати хабар берди.

Абдуқодир Ҳусанов тўқнашувдан сўнг ўзгартирилган ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпуль» майдонида камбэк қилди

Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 25-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Россия АҚШ таклифини рад этди

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Месси "Барселона" дарвозасига гол урди

"Интер Майами" жамоаси мавсумолди ўртоқлик учрашувида Эквадорнинг "Барселона" клуби билан дуранг ўйнади (2:2).

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

«Ташиев ишдан кетишини билмаган»

У мурожаат билан чиқди.

Андижонда вояга етмаган қизга жинсий алоқа таклиф қилган эркак қамалди

Қиз эса унга рад жавобини бериб, эътироз билдиргани сабабли эркак уни сўкиб, ҳақорат қилган.

Украинадаги уруш ҳомийси — Европа

АҚШ 2025 йилда Украинага ҳарбий ёрдамини 99% га қисқартирди, Европа Иттифоқи эса — 67%га оширди.

Европa Иттифоқи Украина қарзисиз қулаши мумкин — депутат

Европа парламенти франциялик аъзоси Рафаэль Глюксмaнн фикрига кўра, Украина Европa Иттифоқидан қарз олмаса, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қулаши мумкин.

Теҳронда АҚШ армияси қўмондонлари тасвири туширилган сохта тобутлар намойиш этилди

Эрон Ислом инқилобининг 47 йиллиги муносабати билан Теҳронда ўтказилган юриш чоғида АҚШ армияси қўмондонлари ва генераллари сурати туширилган сохта тобутлар намойиш этилди.

Тошкент аэропортида қиймати салкам 2,3 млрд. сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.

Канадада мактабга ҳужум қилган шахс 18 ёшли трансгендер бўлиб чиқди

Руҳий саломатлигида муаммолар туфайли унинг уйига полиция бир неча бор чақирилган.

Таиланддаги мактабда қуролланган шахс отишма уюштирди ва 300 кишини гаровга олди

Гаровдагиларни озод этиш амалиёти давомида гумонланувчи отишма уюштирди ва бир неча киши жароҳатланди

Хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қурол ишлатдими?

Маълум бўлишича, 20 январь куни фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли, рухсатномаси мавжуд ов қуролини таниши Қ.Х.га қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун берган.

Нетаньяҳу Оқ уйда Эрон ракеталари масаласини кўтармоқчи

Бу ҳақда бош вазир девони маълум қилди.

Франция Эпштейн ҳужжатларида тилга олинган дипломат бўйича тергов талаб қилди

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро дипломат Фабрис Айданга нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди.

Тошкентда "квартира"ни нарколабораторияга айлантирган талабалар қўлга олинди

Шундан сўнг, мутахассислар томонидан воқеа жойидан 1 кг мефедрон ва тегишли ускуналар ва асбоб-анжомлар аниқланган.

Ўғил — ота ўрнида: Туркияда Эрдўғаннинг ўрнини ўғли эгаллайдими?

Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.

Кения ТИВ Россияни фуқароларидан “тирик қалқон” сифатида фойдаланишда айблади

Кения ташқи ишлар вазири Мусалия Мудавади россиялик рекрутёрлик тармоқлари орқали алданиб, Украина фронтига юборилган кенияликлар ҳалок бўлганидан сўнг Москвага ташриф буюришини маълум қилди.

Непалда автобус дарёга қулаб, камида 12 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Трампнинг ҳаракатларидан сўнг Европа АҚШга қарши қатъий позицияни эгаллади

Бу ҳақда Politico нашри европалик амалдорга таяниб хабар берди.

Европа Иттифоқи Украина можаросидан узоқлашишни таклиф қилди

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ҳеч қандай қарздор эмас.

"Нотўғри сўрашгани учун жаҳлим чиқди" Компютерхонада икки бола пичоқланди

Ҳодиса вақтида айбланувчининг шериги бўлган ва у ҳам дўсти билан бирга вояга етмаган болаларни калтаклашда иштирок этган.

Олмалиқда 10-синф ўқувчиси мактабдаги «тарбиявий» учрашувдан сўнг вафот этдими?

Ҳозирда, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғазо секторида октябрь 2023 йилдан буён қурбонлар сони 72 032 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 24 соатда 5 нафар қурбон ва 10 нафар жароҳатланганлар қайд этилди.

Ливия қирғоқлари яқинидаги фалокатда 53 муҳожир ҳалок бўлди

Ливия қирғоқлари яқинида 55 нафар муҳожирни олиб кетаётган резина қайиқ ағдарилиб кетди. Натижада 53 киши, жумладан, иккита гўдак ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

14 ёшли набира 70 ёшли бобосидан ҳомиладор бўлди

Жабрланувчи қиз ҳозирда ҳомиладор.

Навоийда 50 нафарга яқин қиморбоз ушланди

Бу ҳақда Навоий вилоятт ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёзжон Қосимов маълум қилмоқда.

Ҳиндистонда кондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етди

Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.

Исломободда шиалар масжидидаги худкушлик ҳужумида камида 20 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда полиция манбаси маълум қилди.