Украинанинг Суми вилояти ҳокимияти минтақанинг шимоли-шарқида, Россия чегараси яқинида жойлашган Белопилля ва Ворожба шаҳарларидан аҳолини зудлик билан кўчиришни эълон қилди.
Суми тумани давлат бошқармаси раҳбари Михаил Мелник маҳаллий аҳолига хавфсиз жойга кўчиш чақириғи билан мурожаат қилиб, бу ҳақда Facebook’да ёзиб қолдирди.
"Белопилля ва Ворожба шаҳарлари аҳолисидан зудлик билан хавфсиз жойга кўчишларини сўрайман. Кўчириш автобуслари ҳар куни эрталаб соат 8:00 да жўнаб кетади," - дея ёзди Мелник. Унинг айтишича, кўчиришга ёзилиш кеча-ю кундуз амалга оширилиши мумкин.
Белопилля аҳолиси - тахминан 6 минг, Ворожба эса - 6,6 минг кишини ташкил этади. Белопилля Россиянинг Теткино қишлоғидан тахминан 13 километр узоқликда жойлашган.
Аввалроқ Украина ҳарбийлари Россия баҳор охири - ёз бошида фронтнинг аксарият йўналишларида ҳужум ҳаракатларини кучайтириши мумкинлигига тайёргарлик кўраётгани маълум бўлганди. Украина қўмондонлиги Россия Суми ва Харков вилоятлари чегарасида ҳужум ҳаракатларини бошлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Шу билан бирга, Суми ОАГ Россия қўшинлари Суми вилояти ҳудудида буфер зона яратишга уринишларни давом эттираётгани, бироқ сезиларли муваффақиятга эриша олмаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.