Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерц Die Welt нашрига берган интервьюсида Германия ҳарбийларини тинчлик келишуви доирасида Украинага юбориш масаласи ҳозирча ҳатто муҳокама қилинмётганини таъкидлади.
"Биз оташкесимга эришишдан ҳали жуда йироқмиз, тинчлик келишувига эса янада узоқроқмиз", — дея маълум қилди Мерц.
Унинг айтишича, Германиянинг Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш ёки оташкесимга риоя этилишини кузатишда иштирок этишнинг бошқа усуллари мавжуд. Мерц бу борада “жуда кўп имкониятлар” борлигини қўшимча қилди.
"Биз, албатта, Украина армиясига кучли ёрдам кўрсатишда давом этишимиз мумкин. Масалан, Киевни АҚШ ёрдамида ва Европа билан ҳамкорликда қурол-яроғ билан таъминласак бўлади", – дея қўшимча қилди Мерц.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.