Ўзбекистон халқига байрам табриги

Ўзбекистон халқига байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Аввало, сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни қутлуғ айём – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 80 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.

Мана шу ҳаяжонли, айни пайтда изтиробли дамларда инсониятни фашизм балосидан халос этишга муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аждодларимизни ёд этиб, уларнинг ёрқин хотираси олдида таъзим қиламиз.

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда олтинга тенг дуолари, маслаҳатлари билан фаол иштирок этиб келаётган муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида қутлов ва ташаккурларимизни изҳор этамиз.

Ҳеч шубҳасиз, тинч ва фаровон ҳаёт посбонлари улуғланадиган ушбу мунаввар айёмда мустақиллик йилларида Ватанимиз озодлиги, халқимиз осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Азиз дўстлар!

Башарият тарихидаги энг даҳшатли қирғин бўлган Иккинчи жаҳон уруши дунё халқлари, жумладан, эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар, мислсиз кулфат ва йўқотишлар ҳеч қачон унутилмайди.

Бу – замон ва макон чегарасини билмайдиган чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир.

Бундай муаззам, шонли зафарга муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Кейинги йилларда жонкуяр олим ва мутахассисларимизнинг илмий изланишлари туфайли Иккинчи жаҳон уруши тарихининг янги саҳифалари билан танишмоқдамиз.

Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган.

Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани, 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга, 70 нафардан зиёди учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлгани, ҳеч шубҳасиз, юртимиз вакиллари томонидан уруш майдонларида кўрсатилган жасорат ва матонатнинг юксак амалий эътирофидир.

Мамлакатимиз уруш йилларида фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айлангани, республикамиздан жанг майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилгани ўша суронли даврнинг яна бир унутилмас саҳифасини ташкил этади.

Уруш олови ичида қолган ҳудудлардан юртимизга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилди, қисқа муддатда 280 та янги корхона бунёд этилди.

Халқимиз ғоят оғир ва мураккаб шароитда уруш ҳудудларидан ўлкамизга олиб келинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани бағрига олиб, уларга меҳр-мурувват кўрсатди.

Тарих китобига муҳрланган бундай мисолларни бугун яна бир бор эсга олар эканмиз, ҳар қандай вазиятда ҳам инсоний эътиқодига содиқ қолган олижаноб ва бағрикенг халқимизнинг буюк гуманистик фазилатларига таҳсин ва тасаннолар айтамиз.

Қадрли ватандошлар!

Сўнгги йилларда қаҳрамон аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, мардлик ва матонатини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёш авлодни уларнинг шонли анъаналари руҳида тарбиялаш бўйича кўп ишларни амалга оширмоқдамиз.

Бу борада Тошкент шаҳрида бунёд этилган Ғалаба боғи, ҳудудлардаги “Ватанпарвар” боғлари муҳим роль ўйнамоқда. Ушбу табаррук масканлар қисқа муддатда барча юртдошларимиз ва чет эллик меҳмонлар учун қутлуғ зиёратгоҳларга айланди.

Ана шундай эзгу ишларимизнинг давоми сифатида Ғалаба боғи ҳудудида она юрт қалқонлари шарафига барпо этилган яна бир тарихий ёдгорлик – Миллат фидойилари мажмуаси ҳам, ҳеч шубҳасиз, ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Ишончим комил, юзлаб марҳум баҳодир ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг номлари зарҳал ҳарфлар билан муҳрлаб қўйилган ушбу муҳташам бадиий обида эл-юртимиз чин дилдан интиладиган ва фахрланадиган яна бир мўътабар маскан бўлиб қолади.

Ҳурматли дўстлар!

Бугунги кунда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда.

Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг АҚШ доллари миқдорида, ушбу тоифага тенглаштирилган шахсларга 25 миллион сўм, меҳнат фронти қатнашчиларига 3 миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари ва “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медаллари топширилгани муҳтарам фахрийларимизга эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Уруш фахрийлари ва ногиронлари учун тиббий ва ижтимоий хизматлар, жумладан, патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Улар ўз хоҳишларига кўра санаторийларда даволанмоқда.

Ушбу қувончли кунларда халқимиз мўътабар кексаларимиз, уруш ва меҳнат фахрийларини зиёрат қилиб, уларнинг дуосини олмоқда.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар раҳбарлари иштирокида уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур кўмак ва ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Албатта, биз бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган бундай фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз. Улар бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг меҳрини, эътиборини ҳис қилиб яшайдилар.

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, диёримиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро аҳиллик ва тотувликни асраш йўлида қаҳрамон ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ушбу унутилмас айёмда сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

Украиналик десантчилар россиялик ҳарбийларни асирга олди

"Россия Федерацияси ҳудудидаги ўз бўлинмаларида уларга нисбатан шафқатсиз муносабат, руҳий тазйиқ ва таҳдидлар қўлланилган," - дейилади хабарда.

Германияда электр энергияси нархлари нолдан пастга тушмоқда – Bloomberg

Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.

Россия ташқи ишлар вазири Германияни огоҳлантирди

Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Украинанинг "Паутинa" амалиёти: Путиннинг ядровий самолётлари дронлар билан йўқ қилинди

2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.

Украинанинг “Ўргимчак тўри” номли махсус операцияси бир ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланган

Манбаларнинг хабар беришича, операция логистика нуқтаи назаридан ниҳоятда мураккаб бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

“Украинка” ҳарбий авиабазасига ҳам ҳужум режалаштирилган, бироқ...

Нашр СБУ раҳбари Василий Малюкнинг операцияни бошқариш жараёни акс этган суратини ўрганиб чиққач, шундай хулосага келди.

Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли жабрланганлар сони 104 нафарга етди

Брянск вилоятининг (Россия Федерацияси) Вигоничский туманида поезд устига кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида жароҳатлаганлар сони 104 нафарга етди, деди вилоят губернатори Александр Богомаз.

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.

Ҳиндистондаги тошқинлар оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

Германияда самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

“Bild” газетаси хабарига кўра, қулашдан олдин учувчи диспетчерларни двигателдаги муаммо ҳақида огоҳлантирган ва энг яқин аэродромга фавқулодда қўниш сўраган.

Тошкентда МАН ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Қурбонлар бор: ПСЖнинг ЕЧЛ ғолиби бўлиши фожиали оқибатларга олиб келди

Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кенг қамровли денгиз машқларини бошлади

Машқлар Тайванни қамал қилиш ҳамда қарши ҳужумни тақлид қилиш учун ўтказилмоқда.

Россиянинг Брянск вилоятида автомобил кўприги темирйўлга қулаши оқибатида Москва томон ҳаракатланаётган йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди

Baza ва Shot Telegram-каналлари кўприк қулаши портлаш натижасида содир бўлганини хабар бермоқда.

"Кучли бўлсангиз, ёрдам оласиз. Заиф бўлсангиз, қўлингиз бўш кетасиз"

"На нон, на умид” — Ғазодаги қочқинлар ёрдамсиз қолмоқда.

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина F-16 қирувчи самолётлари НАТОнинг "harbiy Wi-Fi" тармоғига уланади - Мудофаа вазирлигининг ўринбосари Катерина Черногоренко

Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.

Трамп Макронга рафиқаси ҳақида маслаҳат беради

АҚШ президенти Доналд Трамп франсиялик ҳамкасби Эммануел Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий қарама-қаршиликлардан қочишни маслаҳат берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Евроиттифоқ билан ҳамкорлигимиз прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

АҚШда 250 миллионга яқин асалари "озодлик"ка чиқиб кетди

Маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.

Тамаки саноатида қўлланилаётган ҳид ва таъм берувчи қўшимчалар туфайли дунёда ёшлар орасида чекиш оммалашмоқда

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилмоқда.

"Бундай ҳолга йўл қўйганимиз учун ўзимизни ҳеч қачон кечира олмаслигимиз мумкин"

Ғазонинг жанубидаги Носир шифохонасида кўнгилли бўлиб ишлаган шифокор Христос Георгалас Исроил "болаларга қарши уруш" олиб бораётганини таъкидлади.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Россия БМТда Украина билан чексиз урушишга тайёрлигини маълум қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни номаълум муддатга давом эттиришга қарор қилганини билдирди.

7 июнь шанба куни ҳамма дам олади

2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келади – Президент қарори эълон қилинди.

Суд Путинни Гитлер билан таққослашни тақиқлади

Тақиқ остига Путинга фюрернинг мўйлови ва соч турмаги фотомонтаж қилинган суратлар тушди. Шунингдек, суд "Путлер капут" ёзувларини ҳам тақиқлади.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи 10 минг доллар олаётганида ушланди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

АҚШ энг кучли ядро авиабомбасини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

В61-13 нинг қуввати 360 килотоннага етади. Бу АҚШ ядро қурол-яроғидаги энг кучли жанговар бошқисмлардан бири ҳисобланади.

Путин Япония собиқ бош вазирининг бевасини кўз ёшларга ботирди

Россия президенти Владимир Путин Москвада қотилликка учраган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абенинг хотини Акиэ Абе билан учрашди.

"Биз Сумы ва Харков вилоятларини оламиз"

Россия делегацияси айнан шу сўзларни Истанбулда украиналикларга айтган.

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

Путин яхши кайфиятнинг сирини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин яхши жисмоний ҳолат ва ташқи кўринишни сақлаб қолиш сирлари ҳақида гапирди.

Қўқонда дўкон олдидаги тортишув қотиллик билан тугади – ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди (ВИДЕО)

Фарғона вилоятида қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.

Толибоннинг афюнга қарши кураши: муваффақиятга эришиш мумкинми?

Толибон раҳбарияти мамлакатда опиум манбаи бўлган кўкнор етиштиришни қатъиян тақиқлади ва бу борада кескин чоралар эълон қилинди.

Қаршида 1,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Коронавируснинг янги тўлқини тобора кенгроқ тарқалмоқда

Маълумотларга кўра, Гонконгда кекса ёшлилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда,

Afrosiyob поезди эмас, манёвр тепловози ёнди — Ўзбекистон темир йўллари

Воқеа жойига етиб келган мутахассислар томонидан ёнғин ўчирилди. Компания ёнғин ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда берди.

Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.