ОCCRP суриштирувчи журналистлар консорциуми Суриянинг собиқ диктатори, ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Москвага қочган Башар Асадни “2024 йилнинг энг коррупционер арбоби” деб топди.
"Асад режими бутун минтақада зўравонлик, наркотиклар ва коррупцияни тарқатиб, каптагон (синтетик наркотик модда) ишлаб чиқариш, одам савдоси, тамаки контрабандаси, қадимий артефактларни ўғирлаш ва қурол савдоси каби турли хил уюшган жиноятлардан миллиардлаб доллар даромад топган", дейилади ОCCRP баёнотида.
“Йилнинг энг коррупционер амалдори” мукофоти 2012 йилда OCCRP томонидан уюшган жиноятчилик ва коррупсияда энг кўзга кўринган шахсларни аниқлаш учун таъсис этилган. Унинг собиқ "совриндорлари" қаторига Владимир Путин, Евгений Пригожин ва Александр Лукашенко киритилган.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Тўқаев журналистнинг БМТга раҳбарлик қилиш режалари туфайли 2026 йилда Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериш сўровига шу тарзда жавоб берган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.