Бугундан бошлаб Швейцарияда бурқа ва ниқоб кийишни тақиқланди
2025 йил 1 январдан бошлаб Швейцария ҳукумати жамоат жойларида юзни бутунлай яширувчи кийим ва гардероб буюмларини, жумладан, бурқа ва ниқоб кийишни тақиқлади.
Тақиқни бузганлик учун жарима миқдори 100 дан 1 минг швейцария франкигача (110,2 доллардан 1102 долларгача), дея хабар беради "ТАСС"га таяниб.
Швейцария аҳолиси 2021 йил март ойида ўтказилган референдумда тегишли ташаббусга овоз берди. Ўшанда сўров иштирокчиларининг 51,2 фоизи тақиқни қўллаб-қувватлаган. Илгари, бу чеклов фақат Санкт-Галлен ва Тичино кантонларида минтақавий даражада қўлланилганди.
Тақиқ мусулмон диндорлар киядиган ниқоб ва бурқа каби кийим-кечакларга, шунингдек, футбол мухлислари киядиган балаклавага таъсир қилади. Энди уларни дўконлар, ресторанлар, давлат идоралари ва жамоат транспортида кийиш тақиқланади. Бироқ, юзни қоплайдиган кийимларни ибодат жойларида, карнавалларда ёки совуқдан ҳимоя қилиш учун кийиш мумкин бўлади.
Швейцария президенти Карин Келлер-Суттернинг сўзларига кўра, тақиқ Швейцарияда яшовчи 400 минг мусулмоннинг фақат кичик бир қисмига таъсир қилади. Улардан, сиёсатчи таъкидлаганидек, фақат 20-30 нафар аёл ниқоб кияди.
Тақиқнинг киритилиши билан Швейцария аллақачон шунга ўхшаш қоидаларга эга бўлган Европа давлатлари рўйхатига қўшилди. Буларга Австрия, Бельгия, Болгария, Дания ва Нидерландия киради. Франция биринчи бўлиб 2011 йилда юзни қоплашни тақиқлаган.