Aшхободда чақалоқни ахлатга ташлаган талаба ушланди

Aшхободда чақалоқни ахлатга ташлаган талаба ушланди

Aшхобод полицияси янги туғилган чақалоқнинг жасадини ахлат қутисига ташлаганликда гумон қилинган фуқарони қўлга олди.

Манбанинг "Aзатлик" радиосига айтишича, қиз Туркманистон давлат иқтисодиёт ва менежмент институти талабаси.

Гаудан шаҳри аҳолиси яқинда пойтахт ҳудуди ахлат қутисидан бўғилиб қолган янги туғилган боланинг жасадини топди. Воқеа 22 июль куни, Қурбон ҳайитининг учинчи куни, тахминан соат 11 ларда, Aнқара кўчаси бўйлаб, 31 ва 42-сонли умумтаълим мактаблари ёнидаги ҳовлиларни тозалаш пайтида содир бўлган.

Шундан сўнг полиция ўша ҳудуддаги уйларни айланиб чиқиб, боланинг онасини топиш учун аҳоли билан гаплаша бошлади.

"Квартираларга ташриф буюрган полиция, аҳоли сонини ва улар орасида болалар бор-йўқлигини сўради. Шунингдек, улар аҳоли орасида ҳомиладор аёллар бор ёки йўқлиги билан ҳам қизиқишди”, - деди "Aзатлик" мухбири.

Унинг сўзларига кўра, тахминан бир ҳафта ўтгач, аҳоли Туркманистон давлат иқтисодиёт ва менежмент институтининг талабаси янги туғилган чақалоқнинг жасадини ташлаганликда гумон қилинган шахс эканлигини билишди.

Таъкидлаш жоизки, институт талабалар турар жойи "Гаудан A" тумани яқинида жойлашган.

"Талаба қиз полицияга ўқитувчисидан ҳомиладор бўлганини ва оилали эркак билан муносабатини яшириш учун чоралар кўриши кераклигини айтди", - деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан "Aзатлик"ка.

"Aзатлик" радиоси қўшимча маълумот олиш учун Туркманистон давлат иқтисодиёт ва менежмент институти билан боғланди. Аммо жавоб ололмади.

Мамлакат қонунлари амалда аборт қилишни тақиқлайди. Туркманистоннинг "Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 19-моддасига биноан, беш ҳафталик ҳомиладорлик пайтида болани аборт қилдиришга рухсат берилади.

Махсус комиссия аёлнинг беш ҳафталик ҳомиладорликдан кейин аборт қилиш кўрсатмаси бор ёки йўқлигини ҳал қилиши керак. Бу ахлат қутиларига ташланган ва туғруқхоналарда ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқлар сонининг кўпайишига олиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!