Асакада "Лабо" ҳайдовчиси тўхтаб турган "Газ" юк автомобилига бориб урилди

Асакада "Лабо" ҳайдовчиси тўхтаб турган "Газ" юк автомобилига бориб урилди

Жорий йилнинг 2 май куни соат 14:00ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Янгисор кўчасида 1999 йилда туғилган фуқаро У.А. "Лабо" русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган "Газ-53" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Натижада, "Лабо" русумли автомобиль ҳайдовчиси У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!