«Artel» – 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

«Artel» – 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур брендларидан бири бўлган Артел Суперлига титул ҳомийсига айланди. Компания ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада уч йиллик келишувга эришди.

Келишув шартларига кўра Лига даромади йилдан-йилга ўсиб боради. Бунда Суперлига иштирокчи клублари сони 2025 йилдан бошлаб 16 тага етказилиши ҳамда ўйинлар сони 182 тадан 240 тагача кўпайиши кўзда тутилган.

«Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига умумий ҳисобда 5та компания билан музокара олиб борди. Келишувнинг бир эмас, бир неча йиллик бўлиши ҳамда мазкур давр давомида Лига ишлаб топадиган даромад масаласи Лига кун тартибида турди. Музокаралар якунида Артел бренди билан ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинди», - дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, сўнгги 5 йил давомида Суперлига титул ҳомийси сифатида ишлаб келган Coca-Cola Лига билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Аввалроқ компания Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айлангани ҳамда қатор ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

«Лига олдиндаги уч йиллик режаларни ўз ичига олган дастурга эга бўлиб, бу йўлда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ишонамизки, Артел билан йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакат ички чемпионати учун хайрли бўлади», - дея ёзади ПФЛ матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!