Арманистонда ҳарбий ҳолат: 18-55 ёшдаги эркакларга мамлакатдан чиқиш тақиқланди

Арманистонда ҳарбий ҳолат:  18-55 ёшдаги эркакларга мамлакатдан чиқиш тақиқланди

18-55 ёш оралиғидаги арманистонлик эркакларга мамлакатдан рухсатсиз чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда «Sputnik Армения» ёзмоқда.

Маълум бўлишича, 55 ёшгача бўлган фуқаролар орасида ҳарбий сафарбарлик бошланган. Шунингдек, 18-55 ёш оралиғидаги эркакларга ҳудудлардаги ҳарбий коммисарият рухсатисиз мамлакатдан чиқиш тақиқланган. Мамлакатдаги ҳарбий ҳолат сабаб шундай қарор қабул қилинган.

Маълумот учун, 27 сентябрда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди. «Sputnik Армения»га кўра, икки кундирки давом этаётган тўқнашувларда Арманистон томондан 59 нафар ҳарбий ва икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Юзлаб одамлар жароҳатланган. Озарбойжон Мудофаа вазирлиги эса Арманистон тўқнашувлар давомида 550 нафар ҳарбийсини йўқотганини хабар қилган.

Юзага келган тўқнашувларда икки томон ҳам бир-бирини айбламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!