Арманистон ва Озарбайжон чегарасида Европа Иттифоқининг фуқаролик миссияси бўлади

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида Европа Иттифоқининг фуқаролик миссияси бўлади

Икки давлат раҳбарлари бу ҳақда Прагада Европа Иттифоқи вакиллари воситачилигида келишиб олдилар.

"Арманистон Европа Иттифоқининг Озарбайжон билан чегарасидаги фуқаролик миссиясига ёрдам беришга рози бўлди. Озарбайжон ушбу миссия билан ўзига тегишли бўлган даражада ҳамкорлик қилишга рози. Миссия октябрь ойида бошланади ва максимал икки ой давом этади. Ушбу миссиядан мақсад ишончни мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳисоботлари орқали чегара комиссияларининг ишига ҳисса қўшишдан иборат", — дейилади йиғилишдан сўнг эълон қилинган ҳисоботда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!