“Арманистон тинчлик шартномасини якунлаш учун Озарбайжон билан учрашишга ва Жанубий Кавказдаги хавфсизлик ҳолатини яхшилаш учун амалий чоралар кўришга тайёр”.
Бу ҳақда Арманистон матбуоти хабарига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Скопьеда бўлиб ўтган ЕХҲТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилган.
Дипломатнинг эслатишича, Арманистон муайян тамойиллар асосида тинчлик битими тузиш тарафдори: Боку ва Ереван томонидан бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш; МДҲ тамойиллари ва мақсадлари тўғрисидаги 1991 йилдаги Олмаота декларацияси асосида чегараларни делимитация қилиш ва кейин демаркация қилиш; минтақада мамлакатларнинг суверенитети, юрисдикцияси, қонунчилиги, тенглиги ва ўзаро муносабатини тан олиш асосида алоқаларни очиш.
“Арманистон томони санаб ўтилган тамойилларга содиқлигини тасдиқлайди ва бу йўналишда амалий қадамлар қўйишга тайёрлигини намойиш этади”, — дея қўшимча қилди у.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.