Россиянинг Архангелск шаҳрида бўладиган Arctic open кинофестивалининг бадиий фильмларни баҳолаш ҳакамлар ҳайъатига ўзбек режиссёри Юсуф Розиқов раҳбарлик қилади.
Кинофестивал 4–8-декабр кунлари бўлиб ўтади. Фестивалнинг энг яхши фильмлари кинофорум марафонида намойиш этилади. Бундан аввалги Arctic open кинофестивалида 53 та кинокартина тақдим этилган ва фильмларни 5 мингдан ортиқ киши томоша қилган.
Ўтган йилги кинофестивалда Юсуф Розиқовнинг "Туркча эгар" фильми “Энг яхши сценарий учун” номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритган.
Розиқов актёр сифатида 1972 йилда кинода дебют қилган, 1990 йилда илк режиссёрлик иши – "Эски устознинг васияти" фильмини суратга олган ва ўзи бош ролни ижро этган.
Фаолияти давомида 20 дан ортиқ фильм ишлаган, улар орасида энг машҳурлари "Гастарбайтер" ва "Уят" фильмларидир. Розиқов, шунингдек, "Зодиак зарбаси", "Камбағал қариндошлар", "Склифосовский" ва бошқа машҳур сериалларнинг сценарий муаллифи сифатида ҳам танилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.