АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини бўшатиб, ўрнига туристик ҳудуд қуриш таклифи нафақат ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ» каби қуролли гуруҳлар, балки араб давлатлари томонидан ҳам кескин рад этилди.
Иордания қўшни давлат сифатида Ғазо қочқинларини қабул қилиш нияти йўқлигини билдирди. Иордания ташқи ишлар вазири Ай ман Сафади: «Иордания иорданияликлар учундир, Фаластин эса фаластинликлар учун», – дея қатъий баёнот берди. Қирол Абдулла ИИ ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлади.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос маъмурияти орқали Трамп режасини «кескин» рад этди. Фаластинликларнинг ўз ерларидаги қонуний ҳуқуқлари «баҳсга ўрин қолдирмайди», дейилади расмий баёнотда.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Трампнинг бу таклифини «қабул қилиб бўлмас» деб атади. Унинг сўзларига кўра, фаластинликларни мажбуран кўчириш – «на биз, на минтақа қабул қила оладиган нарса».
Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Ғазо аҳолисининг мажбуран кўчирилишига қатъий қарши эканини билдирди. ОАВга кўра, бу борада давлат ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиққан.
Эрон Трамп режасини кескин танқид қилди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағои: «Ғазони бўшатиш ва фаластинликларни қўшни давлатларга мажбуран кўчириш режаси Исроилнинг фаластинликларни бутунлай йўқ қилиш режаси билан боғлиқ», – деди.
Араб дунёси бир овоздан ушбу таклифни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидламоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.