АҚШнинг хориждаги обрўси сўнгги бир йил ичида кескин тушиб кетди

АҚШнинг хориждаги обрўси сўнгги бир йил ичида кескин тушиб кетди

Ўтказилган янги сўров натижаларига кўра, АҚШнинг хориждаги обрўси сўнгги бир йил ичида кескин тушиб кетган. Байденга халқаро масалаларда ишонч пасаймоқда, деб ёзади RS. Бунинг асосий айбдор Ғазо секторидаги сиёсати туфайли Вашингтоннинг ўзи бўлади.

Йигирма йил аввал бошланган йиллик сўровлар сериясининг энг сўнггисининг натижалари Америка демократиясига халқаро ишонч пасайганини кўрсатди. 40 000 дан ортиқ респондентларнинг ўртача 40 фоизи АҚШ демократияси бошқа мамлакатлар учун намуна бўлишни тўхтатганини айтди. Айниқса, бундай нуқтаи назар сўровда иштирок этган Европанинг ўнта давлатида анча кескин бўлган.

Бу йилги сўнгги сўров шуни кўрсатдики, 24 давлатдаги респондентлар дунё масалаларида президент Жо Байденни “ҳаммасини тўғри йўлга қўйиши”га ишонишга мойил бўлиб, фақат икки давлат (Венгрия ва Тунис) унинг рақиби, собиқ президент Дональд Трампни қўллаб-қувватламоқда. Қолган саккизта давлат президентликка номзодлар ўртасида ҳеч қандай фундаментал фарқни кўрмаяпти.

Шу билан бирга, Байденнинг халқаро масалалар бўйича ишончи 21 мамлакатдан 14 тасида кетма-кет иккинчи йил пасайиб кетди. Айтиш жоизки, саккизта мамлакатда пасайиш икки хонали бўлган: Жанубий Африка, Австралия, Буюк Британия, Польша, Швеция, Испания, Исроил ва Японияда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!