3 январга ўтар кечаси АҚШ томонидан Венесуэлада ўтказилган ҳарбий амалиёт оқибатида тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида камида 40 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда The New York Times нашри маҳаллий юқори мартабали мулозимлардан бирига асосланиб хабар тарқатди.
Газета ўз материалида америкаликларнинг Каракас бўйлаб зарбаси ва Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниши бўйича айрим тафсилотларни келтирган.
Пентагон расмийларига кўра, миссияга 150 дан ортиқ ҳарбий самолёт, жумладан, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб этилган. Ҳужум бошланганида улар АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг кемаларидан ва бошқа турли ҳарбий базалардан ҳавога кўтарилган.
Ушбу амалиёт киберҳужум билан бошланган, бунинг натижасида Каракаснинг катта қисмида электр таъминоти ўчирилган. Бу эса самолётларга шаҳарга сездирмай яқинлашиш имконини берган.
Авиация пойтахт бўйлаб давомли зарбалар йўллаган. АҚШ президенти маъмурияти вакилининг маълум қилишича,, асосан радиолокация қурилмалари ва радиоузатиш миноралари ишдан чиқарилган.
Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес «Делта Форс» гуруҳи жангчилари томонидан қўлга олинган – бу АҚШ қуролли кучларнинг махсус вазифаларни бажарувчи элита бўлинмаси ҳисобланади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.