Forbes USA Tesla бош директори ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг бойлиги 251 млрд доллар деб баҳолади. У тўрт йилдан буён биринчи ўринда келаётган Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирди.
Эндиликда Безос рўйхатда иккинчи ўринда турибди: унинг бойлиги 151 млрд доллар деб баҳоланди.
Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтснинг бойлиги 106 млрд доллар, Oracle ҳаммуассиси Ларри Эллисоннинг бойлиги миқдори 101 млрд доллар деб баҳоланган. Юқори бешталикни Уоррен Баффет якунлайди (97 млрд доллар).
Юқори ўнталикдан Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин, Microsoft собиқ раҳбари Стив Балмер, бизнесмен Майкл Блумберг ва Walmart тармоғи эгаларидан бири Жим Уолтон жой олди.
Koch Industries компанияси эгаси бўлган Дэвид Коҳнинг беваси Жулия Коҳ АҚШнинг энг бадавлат аёли деб топилди. Унинг бойлиги 56 млрд доллар деб баҳоланди.
Коҳдан кейинги ўринда Walmart акциядорларидан бири Элис Уолтон жойлашди (55,7 млрд доллар).
Forbes USA энг бой 20 нафар америкаликнинг умумий бойлигини 1,6 трлн доллар деб баҳолади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 235 млрд долларга кам.
Жаҳон рейтингида ҳам Маск биринчи ўринда, Безос эса тўртинчи ўринда: ундан юқорида LVMH эгаси Бернар Арно ва ҳиндистонлик бизнесмен Гаутам Адани турибди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.