“Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” дейишади. Бироқ муқаддам икки маротаба “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар” ва “фирибгарлик” жиноятларини содир қилгани учун судланган 38 ёшли эркак ўзига тегишли хулоса чиқармади...
Судланувчи бу гал ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни мақсад қилади. У бир фуқарога ўзини Учтепа туманида жойлашган ўқув маркази раҳбари деб таништиради. Мазкур жамиятга расмий равишда ишга қабул қилган ҳолатда фуқарони қонуний тарзда Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб ишонтиради. Эвазига ўша вақтнинг ўзидаёқ 6.500 АҚШ долларини қўлга киритади. Амалда эса берган ваъдасини бажармасдан пулларни шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.
У жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўша куннинг ўзидаёқ яна бир фуқарони юқоридаги “сценарий” асосида чув тушириб, яна 6.500 АҚШ долларига эга бўлган.
— Аввал туризим соҳасида фаолият кўрсатганман. Бир шахс менга қўнғироқ қилиб, “рақамингизни фалон шахсдан олгандим”, дея қандай фаолият тури билан шуғулланишим ҳақида сўради, айтиб ўтдим. Шунда у укаси борлигини, уни АҚШга юбормоқчи эканини, шу сабабли мазкур ҳолат юзасидан кўришиб гаплашиб олишни сўради, таклифини қабул қилдим, - дейди суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирган судланувчи.
“АЁЛИ ТОМОНИДАН ТЎЛИҚ ҚОПЛАБ БЕРИЛГАН”
Судда жабрланувчи қуйидагиларни баён қилди...
— Молиявий жиҳатдан бироз қийналиб қолгандик. Шу сабабли ишлаб пул топиб келиш ниятида укамни АҚШга юбормоқчи эдим. Кунларнинг бирида бир мактабда таҳсил олган ва Туркияда ишловчи танишим қўнғироқ қилиб, Тошкентда истиқомат қилувчи шахс уларга АҚШга ишлаши учун қонуний ҳужжат қилиб бераётганини, агар истасам ушбу шахс билан гаплашиб кўришини айтди. Унинг укаси орқали топишим мумкинлигини билдирди. Сўнг унинг укасига қўнғироқ қилиб, акаси билан бўлиб ўтган сухбатни тушунтирдим. Судланувчи билан нотаниш шахснинг авиакасса биносида кўришдик. Судланувчи ўзини таништириб, “туризм фирмаси директориман. Аввал “Green Card” лотареясида фаолият кўрсатганман. Айни вақтга келиб, ўзимга қарашли корхона томонидан тўрт нафар фуқароларни шахсан ўзим бошчилигимда АҚШга олиб кетаяпман. Ўзи ҳам тўрт хорижий тилда бемалол гаплаша оламан. Аввал ҳам бир қанча шахсларни чет элга қонуний йўл билан юборганман. АҚШга юборишим учун кўзда тутилган тўрт нафар шахсларни ўзим раҳбар сифатида фаолият кўрсатадиган ўқув маркази ходими сифатида рўйхатдан ўтказаман. Сўнг тегишли тартибда уларнинг номига лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштириб, аввал Киевга, у ерда “шенген” ҳужжати расмийлаштирганимдан сўнг эса Мексика, ундан сўнг АҚШга борилади. Бунинг учун жами бир киши учун 13.000 АҚШ доллари кетади”, дея аввалига 6.500 АҚШ доллари тақдим этилганидан сўнг ишга киришишини маълум қилди. Ўша вақтда пулларни сўраганида “пуллар ҳали тайёр эмас”, деганимизда хафсаласи пир бўлганди. Укамнинг шаштини қайтармаслик мақсадида ўзимда бўлган пулларни тўпладим ва танишларимдан қарз ҳавола қилдим. Қариндошим ҳам боришга қарор қилди. Шундан сўнг қариндошим, укам билан судланувчининг Учтепа туманида жойлашган ўқув марказига бордик. Ўқув маркази ёнида бизни судланувчи кутиб олди ва ичкарига олиб кирди. Бизга мазкур ўқув маркази директори ўринбосари эканини, марказ фирмага қарашлилигини айтди. АҚШга кетмоқчи бўлганларни ўқув маркази ходимлари сифатида ишга олишини ва уларга ойлик маош чиқариб, ушбу ҳолатни қонунийлаштиришини, сўнг ўзи бошчилигида Киев шаҳрига олиб кетишини айтди. У ерда икки кун бўлиб, кейин ёнларига Истанбулдан икки киши келиб қўшилишини, ўша ерда уларга "Шенген" виза расмийлаштиришини билдирди. Истанбулда қолган 6.500 АКШ долларини унга виза карта орқали юбориб қўйишни, сўнг Киев орқали Мексика, ундан кейин эса АҚШга кириб боришларини айтди. Жами 13.000 АҚШ долларини бердик. Мазкур ҳолатни қариндошим видеотасвирга олди. Шунингдек, у укам ва қариндошимнинг паспорт нусхаларини олиб, янги турдаги ID карта олиш лозимлигини ва ўзи алоқага чиқишини маълум қилди.
Шундан сўнг судланувчи ўзини олиб қочиб юрди. Қўнғироқларга жавоб бермай, “эртага келамиз”, деб турли саналарни айтиб, баҳона қилиб юрди. Ниҳоят укам ва қариндошим кетадиган бўлишди. Тошкент ҳалкаро аэропортида судланувчи кутиб олди. У ерда яна 1.000 АҚШ долларидан пул сўради. Укам ва қариндошим ёнида бунча миқдорда пул йўқлигини айтишди ва кейин 100 АҚШ долларидан пул беришган. Шундан сўнг улар учиб кетишди. Орадан таҳминан икки кун вақт ўтиб, укам менга қўнғироқ қилиб, судланувчи уларни Туркияга олиб бориб қўйиб, у ердан Киевга олиб кета олмаганини, уларни алдаганини айтди. Кейин укам қайтиб келишга уялиб, ўша ернинг ўзидан ишлаш учун Россияга жўнаб кетган. Орадан маълум вақт ўтиб, қариндошим ҳам қайтиб келди ва укам айтган гапларни тўлиқ тасдиқлади. Судланувчи 2021 йил 1 декабрга қадар тўлиқ қайтариб беришини маълум қилган бўлса-да, қайтармай қўнғироқларга ҳам жавоб бермасдан келган. Ҳозирда берилган пул унинг аёли томонидан тўлиқ қоплаб берилган.
ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНДИ
Судланувчи Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида, тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига кўра, тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жаҳонгир Одилов,
жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман суди судьяси
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.